Талас: Хотини ва икки боласини шафқатсизлик билан ўлдиришда гумонланувчи қўлга олиш вақтида йўқ қилинди

261

Бу ҳақда 24 майда ИИВнинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, 24 майга ўтар кечаси тахминан 00:37 да милицияга Талас вилоятининг Айтматов туманидаги Ақашат қишлоғида одам ўлдирилгани ҳақида маълумот келиб тушган.

Воқеа жойига борган милициянинг тезкор гуруҳи 27 ёшдаги аёлнинг ва унинг 4 ёшдаги қизи билан 2,5 ёшдаги ўғлининг жасадини топишган. Улар куч қўлланилиб ўлдирилгани аниқланган.

Воқеа Айтматов туман ИИБда қайд этилиб, «Қотиллик» моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноятга далил қатори сойсиз ўқотар қурол ҳамда болта топилган.

Ҳозирда тегишли экспертизалар тайинланиб, тергов ишлари давом этмоқда.

Воқеага тегишли экспертизалар тайинланиб, тергов ишлари давом этмоқда.

Гумондор қатори бунга қадар судланган мазкур қишлоқнинг 52 ёшдаги турғуни қочиб  кетиш мақсадида тоққа яшириниб юрган вақтда топилиб, қўлга олиш вақтида йўқ қилинди.