Ақин Аскат Жетиген қамоқда қийноққа учраганини билдирди

298

Аскат Жетигеннинг сўзларига кўра, 20 март куни ҳибсга олинганидан сўнг муассаса ходимлари уни уч кун қийноққа солган.«Азаттиқ» нашрининг хабар беришича, ақин бу бўйича Омбудсман ва Қийноқларнинг олдини олиш марказига мурожаат қилган.

«Ток билан бир соат қийноққа солишди. Бу борада хат юбордим, ҳозирда Ҳарбий прокуратура ишни тергов қилмоқда», — деди у.

Шунингдек, ақин видеода ўзига қўйилган айбловларга қўшилмаслигини, ҳокимиятни қўлга киритишга уринмагани ёки тартибсизликка чақирмаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, у ҳукуматнинг ёлғон гапираётганини жамоатчиликка етказишни мақсад қилган президент мурожаатга муносабат билдирмаганидан кейин видео чиқарган.

 Унинг иши бўйича кейинги суд мажлиси 28 майга таъкидланди.

Жетиген 20 мартда қамоққа олинган. Бунга «ҳукуматни куч билан босиб олишга» ҳамда «оммавий тартибсизликка ундаш» моддаси билан иш қўзғалгани айтилган. 

Ақин 2021 йилдан бери ҳукуматни танқид қилган видеоларни эълон қилиб келган. Айниқса, қимор ўйинларини қонунлаштириш, байроқни ўзгартириш, фаолларнинг қамоққа олиниши ҳамда маданият тармоғидаги ислоҳотларга қарши фикрини билдирган.