Талас вилояти: Кучли ёмғирдан кейин дарё дамбанинг бир қисмини ювиб кетди

898

Талас дарёсида 3 июл куни сувнинг кўлами кўпайиб дамбанинг бир қисмини ювиб кетди. ФҲМ маълумотига кўра, тўсиқни тиклаш учун давлат ғазнасидан бир ярим миллион сом кетади.

Талас дарёсидаги сувнинг даражаси Талас вилоятидаги Дўлана қишлоғи ҳудудида 3 июл куни эрталаб ёққан кучли ёмғир натижасида кўтарилган. Фавқулотда ҳолатлар министрлиги (ФХМ) маълумотига кўра, сув 100 кубметрга кўтарилган ва “Барчин” болалар лагерига яқин жойлашган дамбанинг 20 метрини ювиб кетган.

ФҲМнинг Талас вилоятидаги ходими Улан Доулбековнинг Kloop.kgга маълум қилишича, сув болалар лагери биносига зарар етказмаган ва маҳаллий аҳоли уйларигача етиб бормаган.

Унинг сўзларига кўра, ҳокимият қайта тиклаш ишларини бошлаган—  вилоят маъмурияти қирғоқларни қум билан мустаҳкамлаяпти.

Дамбанинг бузилган қисмини тўла тиклаш учун давлат ғазнасидан бир ярим миллион сом керак бўлади. Талас вилояти хокимияти агарда сув кўлами қайта кўтарилса бешта қишлоқ аҳолиси жабр кўриши эҳтимоли сабабли, дамбанинг бузилган қисми июль охиригача таъмирланмоқчи ва бешта янги дамба қуришни режалаган.

Талас вилояти ФҲМ маълумоти бўйича,  Талас вилоятидаги сувнинг даражаси охирги маротаба  7 июнь куни максимал даражага етиб, кучли ёмғир оқибатида 200 кубметргача кўтарилган. Ўшанда сув оқими бир неча қишлоқни бир-бирига боғлаб турувчи етти кўприкни бузган.

Кейинги куни Талас дарёси Тараз қилоғи яшовчиларининг тахминан 100та уйи пойдеворларини кўмган ва Қозоғистондаги газқувири таянчини ювиб кетган.  Бунинг натижасида Қизилкайнар ва Жасуркен қишлоқларининг 650 яшовчиси газсиз қолган.

Муаллиф: Айсулуу Бердалиева

Сурат  иллюстрация