НТС канали  Евро-2016 матчларини трансляция қилган барларни судга беради

767

Телекомпания ҳодимларига кўра, спортбарлар   2016 футбол бўйича  Европа Чемпионатини “ноқонуний” трансляция қилаяпти, негаки бу ҳуқуқ Қирғизистонда фақат НТС ва КТРКга тегишли.

НТС телекомпанияси Европа матчларини трансляция қилаётган жойларни аниқлаш учун спортбарларда рейдлар ўтказаяпти. Компания матбуот  хизматининг Kloop.kgга маълум қилишича, НТС улар “трансляциядан фойда олгани” ва “муаллифлик ҳуқуқини бузаётгани учун” бундай муасасаларни судга бермоқчи.

Уларнинг сўзларига кўра, Қирғизистонда Европа чемпионатини трансляция қилиш ҳуқуқи фақат икки каналга тегишли: НТС ва КТРК.

“Бизнинг юристимиз ҳужжатларни йиғиб бўлишига мазкур барларни биз билан келишим тузмагани учун судга берамиз. Улар [барлар] муаллифлик ҳуқуқини бузаяпти”, — деб маълум қилди НТС матбуот-хизмати.

Barclays спорт бари вакилларининг маълум қилишларича, НТС компанияси вакиллари “рейд билан” келганида ўзларининг матчни рентрансляция қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсата олмаган.

Barclays вакиллари сўзларига кўра, улар ўз мижозлари ўртасида сўров ўтказган ва 200 сўралгандан 184ти футболни қирғиз каналларидан эмас хориж каналларидан кўришни маъқул кўради.

“НТС шартларини талаб қилиш билан биз 100% мижозларимиздан айрилишимиз мумкин. Бу эса тўғридан тўғри ижара ҳаққини, солиқларни, корхона ходимлари маошларини тўлаш имкониятига таъсир этади””, — деб ёзди Barclays  ўзининг “Фэйсбук”даги расмий саҳифасида.

Юрист Жанабил Давлетбаевга кўра,  каналлар муассасалар матчни тижорий мақсадларда трансляция қилганини исботлаши керак бўлади.

“Агарда матчлар кабел телеканаллари орқали трансляция қилинса телеканаллар норозилигини  уларга [барларга] билдириши мумкин.  Улар телевизорни ўчириб қўйиш ёки тахдид қилиш ҳуқуқига эга эмас. Барнинг раҳбари матчни тижорий мақсадда трансляция қилмаяпман деб ҳисобласа рад жавобини бериш ҳуқуқига эга”, — деди у Kloop.kgга берган интервюсида.

“Прецедент” хамкорлик гуруҳи юристи Эдил Эралиев сўзларига кўра, НТС компанияси норозилиги қонунийдир. Унинг айтишича, муасаса эгалари телеканал билан келишим тузиши ва маълум бир миқдорда ҳақ тўлашлари керак эди.

“Агарда Қирғизистонда Евро-2016ни трансляция қилиш ҳуқуқи фақат НТС ва КТРКда бўлса, бу ҳолда барлар трансляциядан фойда олмоқда. Барлар муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун (мол-мулкини) мусодара қилишгача жаримага тортилиши мумкин”, — дейди у.

Zanoza интернет-портали журналистлари НТСдан ташқари КТРК ҳам судга бермоқчилигини ёзган эди бироқ  Бош директор Илим Карипбеков Kloop.kg билан суҳбатда бу маълумотни инкор қилди.

“Биз кафе барларни судга бермоқчи эмасмиз. Бизда бундай ўй ҳатто бўлмаган.  Биз кафелар билан шуғулланишни НТСга бердик ва улар рейд билан шуғулланаяпти”, — дейди у.

Муаллифлар:  Сезим Канибекова, Бактигул Ракимбаева, Александра Капушенко