Zanoza:  Журналист  террор ҳужуми пайтида Туркиядаги аэропортда бўлган

1111

Мақоланинг асл нусхаси Zanoza сайтида эълон қилинган

28 июн куни Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортига қилинган ҳужум натижасида 36 одам вафот этти, 100дан ортиқ одам жароҳатланди.

Хозирда Zanoza.kg  журналисти Марина Мирошник иш сафаридан Истанбул орқали қайтиб келаяпти.

У портлаш бўлганида аэропортда бўлган. Мана у нима деб ёзади:

“Теракт биз самалётга ўтираётганимизда бўлди. Навбатда турган эдик, бехосдан бошқа гейтдан (қўнишга чиқиш — таҳр.) ақлдан озган аёллар югуриб келди ва эшикларни синдира бошлашди.

Рейсимиз йўловчиларининг бир қисми самалётга чиқиб бўлган эди. Лекин уларни ҳам тушуришди. Барчани кутиш залига қайтаришди.

Бизга ҳеч ким ҳеч нарса тушунтирмади.  Йўловчилардан кимдир худкуш ўзини ўлдиргани видеосини кўрсатди. Аэропорт ҳодимлари бизга эътибор бермади. Гоҳ йўқолиб кетишади, гоҳида пайдо бўлишади.

Аэропорт бўйлаб хавфсизлик ходимлари автомат ва пистолетлар билан юришди. Камуфляжда. Одамлар улардан ҳам қўрқди. Ва кейинроқ бу ўзларининг одамлари эканини тушунтиришди.

Кейин бизни олдимиздан яна бир ақлдан озган, қўрқиб кетган гуруҳ ўтиб кетти. Болалар ва аёллар  жазавада. Кимдир  бутилкани босиб олган. Қаттиқ овоз чиқди ва қўрқиб кетган одамлар бир эшикни синдириб қўйишди.

Ваҳима қилмасликка чақирувлар йўловчилар тарафидан бўлди. Аэропорт ҳодимлари ҳеч нимани тушунтиришмади. Даҳшатли тартибсизлик бўлди. Ҳеч ким нима бўлаётганини, нима қилиш кераклигини билмас  эди.

Кейин хаммани бинодан чиқаришни бошлашди. Ва яна шу каби уюштирилмаган ҳолда. Автобуслар меҳмонхоналарга авиакомпания ҳисобидан олиб боришини ваъда қилишди. Биз эплаб чиқиб олдик.

Портлаш бўлган жойнинг ёнидан ўттик. У тўсиқлар билан ўралган. Суратга олишни таъқиқлашди.  Шундай бўлсада суратга ёки видео олишга улгурганлардан олганларини ўчиришди.

Паспорт назоратига навбат кутаётганимизда яна бир ваҳима бошланди. Одамлар қочарди. Бақирарди. Биз полга ўтириб, яшириндик. Кейинроқ, асосий масса тинчиганида кўчага чиқдик.  Барчани Тақсим майдонига олиб борган автобусга ўтирдик. У ер бу ерга юрдик. Меҳмонхоналар тўлган ва барчаси пулли.

Тақсим ўртасида дам олишсиз турдик. Кейин меҳмонхона эгаси келди. У Turkish Airlines билан келишди ва шундан сўнг бизни жойлаштиришди.

Ҳозир номерда ўтириб маълумот кутаяпмиз.

Вафот этганлар оилаларига таъзия билдираман ва барча жабрланганларнинг соғайиб кетишига умид билдираман”