Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Қозоғистон маданият минстрига видеомурожаат йўллаган икки қирғизистонлик аёлга президент Атамбаев номидан пул мукофоти берди. Улар Россиядаги жамоат ҳожатхоналарини тозалаб юрган қирғизистонликларга раҳми келишини билдирган Аристанбек Мухамедулининг сўзларидан кейин унга мурожаат тайёрлашган.
Дипмиссиянинг пресс-атташеси Гүлбарчин Байимбетова Kloop.kgга “фаол фуқаролик позицияси» учун элчи элчи Болот Отунбаев икки қирғизистонлик — Рисалат Карабаева билан Гулжамал Кожоевага 100 минг сом миқдоридаги пул мукофоти ҳамда раҳматномани топширганини айтди.
Икки қирғизистонлик баробар тозалаш хизматларини кўрсатувчи ширкатда ишлашади. Улар 2016 йилнинг май ойи охирларида Россияда ҳожатхона ювиб юрган қирғизистонликларга раҳми келиши ҳақидаги фикрини билдирган Қозоғистон минстри Аристанбек Мухамедиулига видеомурожаат тайёрлашган.
Ўз мурожаатида улар халол меҳнати билан пул ишлаб топиб, ўлка иқтисодига хиссасини қўшаётганликларини айтишган.
Қозоғистон маданият минстри 23 майда Остонанинг аҳолиси билан бўлган учрашуви вақтида айтган сўзлари учун ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг танқидига учраган — у бошқа ўлкалардаги қора ишларда ишлаб юрган қирғизистонликларга жуда раҳми келишини айтган.
“Москвага ёки бошқа шаҳарларга борганда жамот ҳожатхоналарини тозалаб юрганини кўриб уларга ичинг ачийди”, — деган у.
Министрнинг мазкур фикрини ижтимоий тармоқларда қирғизистонликларгина эмас, қозоғистонлик фойдаланувчилар ҳам муҳокама қилишган.
Ўша пайтда Қирғизистоннинг Ташқи ишлар минстрлиги Мухамедулининг сўзларини “ҳақорат” деб ҳисоблаб, Қозоғистон ҳукуматига норозилик нотасини жўнатган.
Қозоқ минстрининг айтганларига қарши қирғиз депутатлари ҳам ўз муносабатларини билдиришган — ҚСДПдан Рискелди Момбеков билан “Ата Мекен”дан Алмамбет Шикмаматов Мухамедиулини хизмат вазифасидан бўшатиш талаби билан Қозоғистоннинг ҳукуматига макутб жўнатишни таклиф қилган.
Кейинроқ қозоқ минстри ўзининг ўринбосари Галим Ахмедьяров орқали қирғизистонликлардан кечирим сўраган.
Муаллиф: Александра Титова