“Манас” аэропорти Туркиянинг “Отатурк”идаги портлашлардан сўнг хавфсизлик чораларини кучайтирди

841

Бишкекнинг “Манас” аэропорти хавфсизлик хизмати қўл юкида харқандай миқдорда суюқлик олиб ўтиш шунингдек , йўловчи ва кузатувчиларни бинога киришини текширувни кучайтирди.

“Манас” қирғиз аэропорти йўловчилар ва уларни кузатувчиларга қўшимча талабларни 29 июн куни, кеча Истанбулнинг “Отатурк” аэропортида 36 одам умрига зомин бўлган ва 147 одамнинг жароҳатланишига сабаб бўлган портлаш ва отишмадан сўнг маълум қилди.

Бишкек аэропорти матбуот –хизмати  ходимлар барча йўловчилар ва кузатувчиларни бинога киришда текшириши тўғрисида огоҳлантирди.

“Манас” аэропорти шунингдек қўл юкида хар қанча суюқлик, аэрозол, гел ва кремлар  олиб ўтишни таъқиқлади. Болалар овқати ва дорилар бундан мустасно. Йўловчиларга ўз юкини шахсан жойлаш, юкларни қаровсиз қолдирмаслик ва нотаниш одамлардан  посилка, конверт ёки юк олмаслик маслаҳат берилади.

Истанбулдаги портлаш

Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортига ҳужум 28 июн куни кечаси бўлган.  Халқаро рейслар терминаллари олдида бўлган отишма ва уч портлаш натижасида 36 одам вафот этти ва 147 одам жабрланди.

Турк ҳукумати бўлиб ўтган воқеани террор ҳужуми сифатида баҳоламоқда. Бироқ ҳозирча биронта ҳам ташкилот портлаш жавобгарлигини ўз зиммасига олмади.

Қирғизистон Ташқи ишлар министрлиги (ТИМ) терор ҳужуми натижасида  28 июн кечаси Бишкекка қайтиши керак бўлган қирғизистонликлар ҳам бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Идоранинг аниқлик киритишича,  вафот этганлар орасида Қирғизистон фуқаролари йўқ.

“Манас” ахлақаро аэропорти вакилларининг Kloop.kgга айтишича,  29 июнга ўтар кечаси Истанбулдан Бишкекке учта рейс мувафақиятли келган.  Истанбулдаги ҳужум сабабли икки рейс қолдирилган.  Тахминий маълумотларга кўра, рейслар 29 июн куни кундузи тикланган.

Муаллиф: Айжамал Идирис