"Яшовчиларнинг кўпи томидаги ёнғинни билишмаган". Бишкек марказидаги катта ёнғин видеоси

968

 Бишкекнинг Панфилов ҳамда Фрунза кўчаларининг кесилишидаги кўп қаватли бинонинг томи 23 июнь куни тунда ёна бошлаган. Ёнғин таҳминан соат 19:30да бошланиб, сўнг бинонинг юқори қаватларига ҳамда қўшни уйга ўтган. Таҳминий маълумотларга кўра халок бўлганлар йўқ.

Воқеа жойида бўлган Kloop.kg  мухбирининг кузатишича, ўт томдан чиқиб, ундан кейин бинонинг охирги қаватларига ўтган. Кейинроқ ёнғин қўшни уйга ҳам етган.

Ёнғин гувоҳи Максат қўшни уйда яшайди. У аввал ёнаётган уйнинг томидан қора тутун чиққанини, кейин таҳминан ярим соат ўтиб катта ёнғин пайдо бўлиб, ўт ўчирувчилар келганини билдирди.

“Мазкур уй яшовчиларининг кўпи ёнғин бўлаётганини пайқашмаган  — тепада ўт ёнаяпти, пастги қаватдагилар эса ёнғинни билишмаган”, — деди у.

Ўт ўчирувчилар етиб келганда, ёнғин ўчирилиб бўлган эди. Уй атрофи ўраб олинди, ҳеч кимни яқин йўлатишмаяпти.

Иморат эгаси “Борсан” қурилиш ширкатининг вакили ҳозирда воқеа бўлган ерда юрганини, бироқ қандайдир бир изоҳ бера олмаслигини билдирди.

ФҲВнинг матбуот хизматининг вакили Эльмира Шерипова “Фэйсбук”даги саҳифасига бинодаги ёнғин ҳақидаги билдирув  20:35да келиб тушганини ёзди. Унинг айтишича, ҳозирда ёнғин тўлаўчирилган.

Шерипованинг айтишича, ёнғин таҳминан 1000 квадрат метр ҳудудни қоплаган.

Бу каби ҳолат 2016 йилнинг февралида бўлган. Ўшанда пойтахтнинг  Элебаев ҳамда Кулатов кўчаларининг кесилишидаги охиригача битказилмаган кўп қаватли уйнинг томида ўт чиққан. Бунга электр симларидан чиққан учқун сабаб бўлган.

Муаллиф: Айзирек Алмазбеков

Видео: Дмитрий Мотинов, Азамат Каработоев, Даниил Ляпичев, Тилек Бейшеналиев