Британия иттифоқдан чиқадиган бўлди. Бу ҳақда нималар маълум?

1000

Британияликларнинг аксарияти Буюк Британиянинг Евроиттифоқ таркибидан чиқиши кераклигини қўллаб овоз беришди. Бу ҳақда батафсил Kloop.kgнинг материалидан ўқинг.

“Брэкзит” дегани нима?

“Брэкзит” сўзи (“Britain” — “Британия”, ҳамда “Exit” — “чиқиш” сўзларидан келиб чиққан) 2012 йили, қачонки британиялик таҳлилий марказ уни ўз твиттер-аккаунтига ёзгандан кейин оммалашган.

Кўп ўтмай ундан Британиянинг Евроиттифоқ таркибидан чиқиш ғоясининг рамзи сифатида қўллана бошлашган. Кейинчалик мазкур сўзни Буюк Британиянинг оммавий ахборот воситаларининг вакиллари истеъмолга киритишган. Натижада “брэкзит” сўзига муқобил қатори “бремэйн” (“Britain” — “Британия”, ҳамда “Remain” — “қолиш” сўзидан келиб чиққан) сўзи ҳам истеъмолга кирган.

“Брэкзит” учун овоз беришни ким таклиф қилган?

Британиянинг бундан кейинги Европа иттифоқидаги аъзолиги ҳақидаги умум халқ референдумини ўтказиш ғоясини Буюк Британиянинг премьер-министри Дэвид Кэмэрон 2013 йили таклиф қилган. Ўз ташаббусини Евроиттифоқларда истилоҳларни амалга ошириш ёки Британиянинг ундаги аъзолигининг шартларини ўзгартириш истаги билан изоҳлаган.

Шу билан бирга Кэмерон — ўлканинг Евроиттифоқ аъолигидан чиқишига қарши бўлган.

“Брэкзит” қачон бўлиб ўтди?

Британиянинг иттифоқ аъзолиги бўйича умум ҳалқ референдуми 22 июнда ўтди. Унинг 23 июнь куни маълум бўлган натижаларига кўра, “брэкзит”ни овоз берган британияликларнинг 52 фоизи қўллаган.

Расмий маълумотлар бўйича, референдумга халқнинг овоз бериш ҳуқуқига эга қисмининг 72 фоизи иштирок этган — бу сўнгги ўн йил ичидаги рекорд кўрсаткич. .

Референдум қандай йўл билан ўтди?

Овоз берган фуқаролар бюлетдаги икки саволдан бирининг олдига кичкина белги қўйиши керак бўлган. Улар: “Қўшма Қироллик Европа иттифоқининг аъзоси бўлиб қолиши керакми?” ҳамда “Қўшма Қироллик Европа иттифоқидан чиқиши керакми?”.

Британиянинг бундан кейинги тақдирини аниқлаш учун бу икки саволнинг бири фуқаролар овозларининг 50 фоизидан ошиғига эга бўлиши керак эди.

Референдумга қадар нима бўлганди?

Референдумга қадар британ жамияти иккига бўлиниб қолган. Ярми ўлканинг Евроиттифоқ таркибидан чиқиш ғоясини қўллашган, қолган қисми эса бунга қаршилигини билдиришган. Шунингдек давлатнинг сиёсий арбобларининг фикрлари ҳам бир тарафли бўлмаган.

“Брэкзит”ни қўллаганлар ўлканинг иттифоқда аъзо бўлиб туриши унинг иқтисодий ривожланишини секинлаштириб, унинг ўз чегараларини назорат қилишида чеклашини билдиришган.

Ўз навбатида “брэмэйн”ни қўллаганлар аксинча, унинг иттифодаги аъзолиги давлат иқтисодининг ўсишига имкон бермоқда, чунки у ўлканинг ўз маҳсулотларини европа давлатларига сотишини осонлаштиради деб ҳисоблашган.

“Брэкзит” нималарга таъсир қилади? 

The Economist нашрининг таҳлилий бўлимининг таҳлилчиси  Алекс Найс Британия Европа итифоқидан чиққандан кейин тезда ўзгаришлар бўлмайди деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, “брэкзит” европалик бўлмаган ўлкаларга ижобий таъсир қилиши мумкин.

“Брэкзит”нинг оқибати виза тизимини киргизиш бўлиши мумкин, деб ҳисоблашмоқда  Би-би-си журналистлари.

Улар ҳозирда ҳеч қандай ҳужжатларсиз ҳам яшаб ва ишлаб юрган Евроиттифоққа аъзо бошқа давлатларнинг фуқаролари учун Британия ҳукумати виза режимини киргизиши мумкин дея таҳмин қилишмоқда. Айтилишича, бу уларнинг кўчиб юришларига таъсир қилади.

“Брэкзит”нинг қаршилари ўлканинг иттифоқ таркибидан чиқиши ҳозирда европа бозорига мўлжалланган Британиянинг иқтисодига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблашмоқда.

Брэкзит”га қандай муносабат билдиришди?

“Брэкзит”га нисбатан турли реакциялар бўлди. Германиянинг вице-канцлери Зигмар Габриэль ўзининг твиттер –аккаунтига бу ”Европа учун ёмон кун” деб ёзди.

Франциянинг “Миллий фронт” партиясининг лидери Марин Ле Пен аксинча, референдум натижаларини илиқ қаршилади.

Россия ҳукумати бу бўйича расмий позициясини билдирмади, бироқ Москвадаги Карнеги марказининг эксперти Александр Баунов Россияда “брэкзит”ни  “қўллашади” деб ҳисоблайди.

Референдумнинг ташаббусчиси бўлган премьер-министр Дэвид Кэмероннинг ўзи 24 июнь куни эрта билан истефога кетиши ҳақида билдирди. У ўз қарорини Европа иттифоқи таркибида қолиш ғоясини қўллаб келганлиги билан изоҳлади.

Энди нима бўлади?

Европа иттифоқининг таркибидан чиқиш учун Буюк Британия иттифоққа мурожаат қилиб, сўзлашувларни бошлаши керак. Ҳукумат иттифоқ вакиллари билан иттифоқ таркибидан чиқиш ҳамда бундан кейинги ўзаро алоқалар бўйича масалаларни муҳокама қилиши зарур. Бу йўл-йўриқлар икки йилга яқин вақтни олиши мумкин.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева