Сурат: Боткен қишлоғида ногирон-аёллар қандай қилиб тикув цехи очишди

1464

Боткен вилояти Голбо қишлоғида “Канзат” тикув цехи очилганига икки ой бўлган бўлсада, бу ерда иш етарли.  Бу ерда турли даражадаги ногиронлиги бўлган саккиз аёл меҳнат қилади.

Цехни қишлоқ яшовчиси, ижтимоий лойиҳа ёзиб ютиб олган, Канзат Жуманова очган.

Унинг айтишича, у вақтининг кўп қисмини ногиронлик аравачасида ўтказаётган имконияти чекланган одамларга ишлаш имкониятини бермоқчи бўлган.

1 2

Иш куни эрталаб соат 9да бошланади ва кечки 6гача давом этади, бироқ гоҳида тикувчилар ишда кечроқ қолишади. Улардан бирининг айтишича, барчаси буюртма сонига қараб бўлади.

“Биз яқинда очилганимиз учун буюртмалар катта эмас. Улар фақат қишлоғимиздан бўлаяпти, лекин, бошқа қишлоқдан ҳам одамлар келиб туради”, — дейди тикувчилардан бири Нуриса Сартматова.

3

Цехнинг барча ишчилари аввал ишсиз бўлган ва шу сабабли ўз вақтини уйда ўтказган.

13239263_895364493922511_6425848774472865281_n

“Цех очилганидан кейин қизларнинг кайфияти яхши. Қиладиган иш бор, гоҳида қаерларгадир дам олгани борамиз, гоҳида ишда рақсга турамиз”, — дейди Сартматова.

Ногирон-усталарга давлат томонидан тўланувчи нафақа яшашга етмайди, шу сабабли цехда ишлаш бироз енгиллик яратади.

4

“Тез-тез менга дорига пул етмаган ҳоллар бўлган. Цехда ишлашим билан менга енгил бўлди”, —дейди Сартматова.

5

Унинг сўзларига кўра, ишчилар анъанавий кўйлакларга буюртма олишади, асосан чўпонларга. Лекин улар бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас.

6 7 8 9

Цех директори Канзат Жуманованинг айтишича, у цехни кенгайтирмоқчи ва бу ишга қўшни қишлоқлардан ногирон аёлларни жалб қилмоқчи.

Муаллифлар: Аймир Канибекова, Данияр Бахридин ўғли

Сурат: Симбат Сағинбек қизи