Атамбаев: Амалдорларнинг “бойвачча қилиқлари”  қирғизистонликларнинг ғазабини келтирмоқда

830

Президент Алмазбек Атамбаев қирғизистонликлар айрим амалдорларнинг “одобсизлигидан” норози эканини маълум қилди. У давлат хизматчиларини фуқароларга нисбатан  масъулиятлироқ бўлишга чақирди.

Атамбаев 23 июн куни давлат хизматчиларини табриклар экан, қирғизистонликлар амалдорларнинг “маънавий-ахлоқий қиёфаси” ва “ахлоқига” норози эканлигини маълум қилди.

“Одамларни давлат хизматчиси – бу ўз халқига хизмат қилиш шарафли вазифаси эканини унутиб қўйган айрим юқори лавозимли амалдорларнинг “бойвачча қилиқлари”, одобсизлиги ғазаблантираяпти”, — деди президент.

Атамбаев давлат хизматчиларини фуқаролар олдида масъулиятли бўлишга чақирди ва уларга улар “одамлар эҳтиёжига жавоб бера оладиган” бўлиши кераклигини эслатди. У шунингдек уларни мулойимликка чақирди.

“Давлатда халқнинг муносиб вакиллари бўлиши керак: тартибли, халол, масъул, хурмат қилувчи ва қонунни бажарувчи хизматкорлар, одамларнинг эхтиёжига жавоб бера олувчилар […]”, —деди у.

Атамбаевнинг “бойвачча қилиқлар” тўғрисидаги сўзлари ижтимоий тармоқларда амалдорлар устида уларнинг ходимлари соябон ушлаб тургани акс этган суратларнинг ижтимоий тармоқларда пайдо бўлганидан сўнг айтилди.

Биринчи сурат 2016 йилнинг майида, Чуй вилоятининг 90 йиллигини нишонлашда Бишкек прокурори Нурлан Сулайманкуловга унинг ёрдамчиси соябон тутиб тургани акс этгани пайдо бўлди.

1025786156

Кейинроқ Ўш вилояти губернатори Таалайбек Сарибашевга соябон тутиб турилгани сурати пайдо бўлди.

1026340457

Давлат хизматчиларининг қилиқлари ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида қизғин мухокама яратди — айрим қирғизистонликлар уларнинг қилиқларидан ғазабга келишди, бошқалари эса, #umbrellachallenge  хэштеки билан соябонли амалдорларни пародия қилган суратлар эълон қилишди.

http://

http://

http://

http://

Муаллиф: Александра Титова