#ХалқНимаДейди: Бишкекдаги дарахтларни кесиш керакми?

1078

Бишкекда тахминан олти минг дарахтни уларнинг авария ҳолати сабабли кесишлари мумкин. “Зеленстрой” муниципиал корхонасининг бош агрономи Сергей Кравер ва эколог Эмил Шукуров “#ЭлЭмнеДейт” (ХалқНимаДейди) ток-шоусида дарахтларни кесиш керакми деган масалада бахслашади.

Дарахтларнинг кесилиши Бишкек турғунлари учун оғриқли масалалардан бўлиб қолди — сўнгги ойларда бу масала ижтимоий тармоқлар ва ундан ташқари ҳам кўп муҳокама қилина бошлади.

Бунга “Зеленстрой” муниципиал корхонасининг 2016 йилнинг май ойидан дарахтларнинг оммавий тарзда кесишни бошлагани, буни уларнинг авария ҳолати билан тушунтириши сабаб бўлган — март ойида Бишкек марказида терак ўтиб бораётган автомашинага қулаб тушган ва хайдовчини босиб қолган. Натижада у вафот этган.

Апрель ойида “Зеленстрой”  Бишкекда 5800 авария ҳолатидаги дарахтлар борлигини ҳисоблаб чиққан.

«[…] Нега бир дарахтнинг ағдарилгани сабабли минглаб дарахтни кесиш керак? Нега уларни бу аҳволга олиб бормаслик учун уларни яхши қараш керак эмас? Кўчаларда юрар экансан — чидаб бўлмас даражада иссиқ, соя йўқ. Мен агарда камида яна бир неча минг дарахтни кесиб ташлашса биз қандай яшай олишимизни тасаввур қилолмайман,” — дейди бишкеклик Камилла Омуркулова Kloop.kgга беган интервьюсида.

Жамоатчилик фаоли ва ҳуқуқ ҳимоячиси Калича Умуралиева шаҳарда нафақат авария ҳолатидаги балки соғлом дарахтларнинг ҳам кесилаётганидан хайрон бўлаяпти.

“Мен соғлом дарахтни кесишганини кўрдим. Фақат авария ҳолатидаги дарахтларни кесишлари учун “Зелинстрой”ни кузатиш, мониторинг олиб бориш керак”, — дейди у.

“Барча дарахтлар авария ҳолатида эмас”

Эколог Эмиль Шукуров  “Зеленстрой” томонидан авария ҳолатида деб белгиланган кўплаб дарахтлар аслида бундай эмас деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, одамлар ҳавфсизлигини таъминлаш учун эски дарахтларни кесиш шарт эмас.

“Кўплаб дарахтларнинг кесиб ташлаш керак бўлган даражада авария ҳолатида экани шубҳали. Агарда ҳатто улар авария ҳолатида бўлса ҳам, буни кесиб ташлаш кераклигини англатмайди. Эскирган дарахт, авария ҳолатидагилари ўрнига ёшларини экиш керак”, — дейди Шукуров.

“Зеленстрой” раҳбари Сергей Кравер унга барча авария ҳолатидаги дарахтлар кесилмайди дея жавоб берди. Унинг таъкидича, улардан ярмига “кенгроқ кесиш” қилинади.

“Авария ҳолатидаги дарахтларнинг ярмини каллаклаймиз, эгилган ва ўсиб кетганларини кесамиз. Агарда дарахт ростдан ҳам хавф туғдиришини аниқласак, кесиб ташлаймиз лекин иложи борича сақлашга ҳаракат қиламиз”, — дейди у.

obrezka-deverev

“Ырыстан” Жамиятнинг барқарор ривожланиш жамаотчилик фонди директори Дмитрий Переяславский дарахтлар кесилишига жамоатчилик назорати ўрнатишни таклиф қилади.

“Баъзида соғлом дарахтларни кесишаяпти. Карта тузиш керакки, унда аҳоли кесилаётган дарахтлар авария ҳолатида эканини кўришсин”, — дейди у.

Шаҳар мэри Албек Ибраимов яқинда бўлиб ўтган матбуот-анжуманида мэрия кесилган дарахтлар ўрнига “уч баробар кўп” дарахт экаётганини маълум қилган.

“Бизни аёвсизларча дарахт кесаяпти деб айтиб бўлмайди, мэрия 15 минг дарахт экди”, — дейди шаҳар раҳбари.

Кўчатлар ўрнига “катта” дарахтлар

“Зеленстрой” кузда Бишкекда 1150 йирик — “катта” — дарахтларни экмоқчи. Улардан қанчаси шаҳар кўчатзорида ўстирилган, қанчасини сотиб олиш кераклиги ҳозирча ноаниқ.

Эмил Шукуров фикрича, мэрия “катта миқдордаги пулларни” дараҳтларни алмаштиришга сарфлаяпти.  Унинг сўзларича, бир йирик дарахт 30 минг сом, оддий кўчат нархидан ўн баробар қиммат туради.

Ўрмон институти катта илмий ходими Нурлан Саипов йирик дарахтларнинг экилишини бишкекликларнинг “сабрсизлиги” билан изоҳлади.

“Кўчатлар улғайишини [улар кутишни хоҳлашмайди]”, — дея таъкидлади у.

Дмитрий Переяславскийнинг маълум қилишича,  йирик дарахтларнинг экилиши солиқ тўловчилар пулларини нерационал фойдаланишдир деб ҳисоблайди.

“Йирик дарахтларни қимматга олишади, кейин ўша кўчатларни суғоришга пул етмайди. Катта дарахтлар дархол ерга кўниб кетолмайди, уларнинг кўникишига ярим йил вақт кетади, ундан кўра кўчатларни экиш оқилона бўлар эди. Муҳими кўчатларга эътибор бериш ва суғориш керак. Кўчатлар катта дарахтлардан кўра пишиқроқ бўлади”, — деб қўшимча қилди у.

“[…] Мэрияда кўкаламзорлаштириш учун маблағ йўқлигини таъкидлашади. Шаҳримиз йирик дарахтлар экадиган даражада бой эмас. Бир неча кварталлар бир неча дарахт экиши учун яланғоч қолиши керак, бу ҳеч қандай нормага мос келмайди. Кўп кўчалар умуман яланғоч, шунинг учун кўчадан кетаётиб иссиқни ҳис қиласан. Доимий тарзда режали иш бўлиши керак”, — дейди эколог.

Сергей Кравернинг айтишича, ёш кўчатлар дарахт соясида ўсмай қолади.  “Янги дарахтлар экиш муддати тугагани учун кесилганларнинг ўрнига экилмаган. Экишни куз мавсумида қилишни режалаяпмиз”, — дейди у.

Нима учун боғлар кесиляпти?

Сўнгги 10 йилда Бишкек боғларининг майдони бу ҳудудлар ер участкаси сифати бўлиб берилгани учун деярли икки баробарга қисқарди.

vyrubka-derevev

Бишкек шимолида боғ —  Қайрағоч дарахтлари майдони — сўнгги йилларда қарийб икки баробарга қисқарган.

Бишкекдаги Отатурк боғи майдони 2005 йилда қисқарган — аввалига у 107 гектарни тузган, энди эса — фақа 73,05 гектар.

Сергей Кравернинг айтишича, боғ ҳудудларининг бир қисми “Зеленстрой” тузилгунига қадар қурилиш учун дарахтларни кесиб ташлаган хусусий шахсларга бериб юборилган.

“ “Зеленстрой”га қараш учун Қайрағоч дарахтлари ва Ота Турк боғи билан бирга олтита боғ берилган.  Лекин Даир Асанов номидаги Ғалаба боғидан ташқари биронтасида ҳам Бишкекбошарҳитектураси томонидан [уларнинг] чегаралари белгиланмаган”, — деб тушунтирди Кравер.

Пойтахт мэри  Албек Ибраимовнинг айтишича,  боғ ҳудудида ер участкаларининг берилиши 2010 йилга қадар — Қирғизистонда ҳокимият алмашиб, президент Қурмонбек Бакиев режими тахтдан туширилгунига қадар бўлган.

Ибраимов сўзларига кўра,  суд бу ҳудудларнинг қай даражада қонуний бўлиб берилганини аниқлаши керак.

***

Эколог Эмил Шукуровнинг айтишича, ҳар бир дарахт — бу конденсатор ва буғлатгичдир. Агар Бишкекда дарахтлар бўлмаса, хаво харорати тўрт даражагача кўтарилиб кетади, дейди у.

Дмитрия Переяславский сўзларига кўра, дарахтларнинг йўқлиги шаҳарда юқори даражада чангланиш ва нафас йўлларининг инфекцион касалликларига олиб келади.

“1980-йилларда бир яшовчига 21 квадрат метр яшил ҳудуд тўғри келган, хозирда эса  —  6 квадрат метрдан оз. Қурилиш компаниялари, ҳусусий уй эгаларидан улар ҳудудларни кўкаламзорлаштиришини талаб қилиш керак”, — дейди у.

Муаллиф: Айсулуу Бердалиева