Иссиқкўл: Милиция диндорни  марихуанна билан қўлга олди

823

Ҳуқуқ тартибот органлари Иссиқкўл вилояти Бостери қишлоғи масжиди ходимини марихуанна билан қўлга олди. Қўлга олинган шахс аввал ўғирлик билан судланган, июнь бошларида эса уни гиёҳванд модда сақлаганлиги учун қўлга олишган эди.

Иссиқкўл милицияси 22 июнь куни диндорни марихуанна билан қўлга олди. Иссиқкўл вилоят ИИБ матбуот-хизмати раҳбари Сталбек Усубакуновнинг айтишича, масжид ходими аввал ҳам судланган.

“У масжидда хизмат қилган, тартибни назорат қилган, беш вақт намоз ўқиган. Авваллари бир неча бор ўғирлик бўйича судланган лекин ишлашни давом эттираверган. Кейин, шу йилнинг 9 июнь куни 53 грамм марихуанна билан қўлга олинган. Кейин суд қарори билан ташқарига чиқмаслик шарти билан қўйиб юборилган”, — дейди у.

Усубакунов сўзларига кўра, диндор иккинчи бор 185 грамм марихуанна билан қўлга олинган.

“Ҳозир у вақтинча сақлаш изоляторида. Суд қарори билан у ҳибсда қолади ёки ташқарига чиқмаслик шарти билан [қўйиб юборишади]. Бунинг барчасини суд хал қилади, ҳозир тергов олиб борилаяпти, — деб қўшимча қилди у.

Теолог Қодир Маликов, агарда бу маълумот тўғри бўлса, “диндорлар сафини тозалаш” керак деб ҳисоблайди.

“Унинг наркотикларга алоқадорлиги маълумотлари тасдиқланиши керак. Агарда унинг алоқадорлиги аниқланса, қаттиқ тарзда диндорларнинг орасини шариатни билишига қараб эмас, ахлоқий манаъвияти бўйича тозалаш керак”, — деди у Kloop.kgга берган интервьюсида.

Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармасининг ёшлар билан ишлаш бўйича мутахасиси Данияр Мурадилов “шайтон барчани баравар йўлдан адаштиради” деб ҳисоблайди.

“У диндор бўлгани учун агар у бундай қилмаганида нормал ҳолат бўлар эди. Лекин мен унинг хақиқий диндор эканига шубҳаланаман. Билмадим, умуман аввал судланган бўлса масжидда ишлаш мумкинми. Лекин йўқ деб ўйлайман, мен ишга ўрнашаётганимда судланмаганим тўғрисида ҳужжат олиб келганман”, — дейди у.

Муаллиф:Айдана Канатбек