Чўлпон-Ота: Ҳокимият Раппопорт аллеясини кеса бошлади

825

Иссиқ кўл ҳокимияти  Балиқчи-Корумду трассасини қуриш учун Раппопорт аллеясини кесишни бошлади.

Иссиқкўлнинг шимолий қирғоғида жойлашган  Раппопорт аллеясидаги дарахтларни оммавий тарзда кесиш ишлари 2 июн куни бошланди.

Атроф муҳитни қўриқлаш Иссиқкўл ҳудудий бошқармаси раҳбари Марат Кулатаевнинг  Kloop.kgга айтишича, дарахтларнинг кесилиши Балиқчи— Корумду йўлини кенгайтириш сабабли бошланган.

“Балиқчи-Корумду йўлини реконструкция қилиш ишлари кетмоқда.  Дарахтлар Фанлар академиясининг ўрмон Институти томонидан текшириб чиқилди. Улар дарахтларнинг қаригани ва ўсишдан тўхтагани, уларни олиб ташлаб ўрнига янги дарахтларни экиш кераклиги тўғрисида маълумот беришди”, — дейди у.

Унинг сўзларига кўра, барча дарахтлар кесилади. Аллеяда жами бўлиб 705 дарахт бор.

“Икки қаторли, чеккаларида дарахт бўлган йўл бўлади.  Буларнинг барчаси транспортлар ўтишини  қулайлаштириш учун қилинаяпти. Кўп дарахтлар чириган, шамол бўлганида ағдарилиб авария ҳолатини яратган дарахтлар ҳам бўлган. Шу сабабли уларни олиб ташлаш ва ўрнига янгиларини экиб ўстириш зарур бўлди”, — дейди у.

Кулатаевнинг қўшимча қилишича, ҳозирча дарахтларни кесиш ишлари қачон якунланиши аниқ эмас.

Ўрмон институти директори вазифасини бажарувчи Нурсултан Чингужуевнинг  Kloop.kgга айтишича, дарахтлар кесилгач, қурилган тарсса бўйлаб янгилари экилади.

“У ерга борган комиссия аъзолари, илмий ҳодимлар дарахтлар биологик жиҳатдан жабрлангани, касаллик теккани, ағдарилиши мумкинлиги ва бу маҳаллий ахоли учун хавфли экани  тўғрисида ҳулоса берган”, — дейди у.

Чингужуев сўзларига кўра, агарда дарахтларни сақлаб қолиш имкони бўлганида улар бундан фойдаланган бўлишар эди.

“Агар дарахтлар соғлом бўлганида лекин йўл кенгайтириш сабабли уларни кесиш зарурати пайдо бўлганида биз уларни сақлаб қолиш учун барча ишларни қилар эдик ёки ковлаб олиб бошқа ерга экардик. [Лекин] дарахтлар ҳам механик, хам биологик жихатдан жабрланган, улар қурияпти, уларда суюқлик айланиши тўхтаган”, — дейди у.

Эколог Эмил Шукуров, аллеянинг кесилишида “тижорий манфаат” бор деб ҳисоблайди.

“Барча дарахтларнинг кесилиши умуман манқсадга мувофиқ эмас. Нега энди бир пайтда аллея яроқсиз бўлиб қолди? Бу айнан тижорий манфаатларда келиб чиқилган тўқима. Мен ўтган йили у ерда бўлганман, бу дарахтлар аҳволини кўрганман. Улар тўла чиримаган бўлиб чиқди”, — дейди у.

Шукуров  йўл қурилиши учун Раппопорт аллеясини кесмасдан бошқа жой топиш мумкин деб ҳисоблайди.

“Албатта, улар янги дарахт экишини айтишади. Агар улар ростдан ҳам дарахт эккиси келса йўлда кўп участкалар бор. Нега улар шуларни кўкаламзорлаштирмаяпти? Лекин Раппорт аллеясини кесишга киришишди”, — дейди у.

Аллеянинг кесилиши

Раппорт аллеясининг кесилиши масаласи ҳукумат Балиқчи-Қорумду автомобил йўли таъмирини бошлаганида, 2016 йилнинг мартида муҳокама қилина бошлаган. Дарахтлар йўл кенгайтирилиши учун кесилиши маълум қилинган.

Ўрмон институти  Раппопорт аллеяси  дарахтлари  “яқин уч-беш йилда қўзиқорин касаллиги билан захарланиши сабабли” эски тераклар  ўрнига йирик ўсимликлардан  уч полосали аллея экишни таклиф қилган.

Машҳур аллеянинг кесилиши дарахтларга зиёнсиз йўл қурилишини давом эттириш мумкинлигини таъкидлаган қирғизистонликлар орасида норозилик пайдо қилди.

Собиқ премьер-министр Темир Сариев  аллеяни тек қўйиш ва йўлни дарахтларга зиён етказмай кенгайтиришни топширган.

Ҳукуматнинг Иссиқкўл вилоятидаги вакиллиги кейинроқ, фақат аллеянинг тахминан 40-50 фоизини ташкил қилувчи қуриган дарахтлар кесилишини маълум қилган эди.

Муаллиф: Айдана Канатбек

Сурат: АкиПресс