Жалолобод мэри ҳуқуқ ҳимоячисини “халқ душмани” деб атади

801

Жалолобод мэри Салайдин Авазов  “Интербилим” халқаро маркази  ҳодими Гулғақи Мамасалиевани “қўпорувчиликда” айблади. У уни шаҳардаги уйларнинг бузилишига қарши чиқаётгани учун шаҳар душмани деб атади.

Жалолобод мэри Салайдин Авазов  “Инербилим халқаро маркази ҳодимасини айблаётгани акс этган видео 3 июн куни ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.

Авазов  ҳуқуқ ҳимоячиси ва омбудсмен лавозимига собиқ номзод Гулғақи Мамасалиевани шаҳар душмани деб атади ва “шаҳардан даф бўлишни” сўради.

“ Биз шаҳарликлар сизники каби НТлардан норозимиз. Сиз — шаҳарнинг ривожланиши ва тараққий этишига тўсқинлик қилаётган душмансизлар.  Келинг ўзингларнинг ишинглар билан шуғулланинглар. Сиз — шаҳар душмани, сиз — сотқинсизлар”, — дейди у.

Ҳуқуқ химоячиси Гулғақи Мамасалиева Kloop.kgга берган интервьюсида айтишича,   “Интербилим” ҳодимлари Жалолободда уйларнинг ноқонуний бузилиш вазияти билан шуғулланиш учун юрганлигини билдирган .

Унинг сўзларига кўра, ҳокимият Ленин  кўчасини кенгайтириш учун Жалолободда уйларни бузишмоқда, бунга норози бўлаётган маҳаллий аҳоли эса нодавлат ташкилотларидан ёрдам сўраган.

“Биз фуқароларга уларнинг ҳуқуқлари тўғрисида айтиб бердик. Ва бу вазиятни билмай туриб  одамларга “ҳужум қилиш”  –  мэрнинг даражаси эмас.  Бу  эса унинг бехабарлигидан, ўзини хон ҳисоблаши ва хеч ким билан ҳисоблашмаслигини англатади.  Агарда у аҳоли билан шундай гаплашса, у қандай қилиб шаҳарнинг муаммоларини ҳал қилади? Ахир ўз ҳокимиятидан фойдаланиш мумкинми?” — дейди у.

Уйларнинг бузилиши

Муниципиал хизмат ходимлари 3 июн куни Жалолободнинг Ленин кўчасидаги уй жойларни буза бошлади. “Азаттык” нашрининг маълум қилишича, маҳаллий ҳукумат ҳаракатлари яшовчилар норозилигини келтириб чиқарган.

Шаҳар мэри Салайдин Авазов  “Азаттык”га берган суҳбатида, муниципалитет қонун доирасида иш қилаётганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра,  бузилиш тўғрисидаги қарор аввалроқ қабул қилинган ва яшовчилар бунга норозилик билдирмаган.

“Иш бошланишидан аввал биз барчасини қонунчилик асосида келишиб олганмиз.  Аҳоли билан учрашдик ва мустақил экспертлар томонидан ҳисоблаб чиқилган миқдорда  компенсация тўлаб беришга келишиб олганмиз.  Шаҳар оқсақоллари билан иш олиб борилган. Ҳеч ким  аччиғланмаган”, — деди у.

Муаллиф: Дастан Умоттегин