Бишкекнинг Фучик кўчасида мой ташувчи автомобил портлади — ФҲМнинг маълумоти бўйича, халок бўлганлар бор ва камида 15 киши жароҳат олди.
Портлаш 6 июнда кечга яқин бўлди — Фучик кўчасида мой ташувчи автомобил ёниб кетди. Ҳозирча унинг сабаблари номаълум.
Фавқулотда ҳолатлар (ФҲМ) таҳминий маълумотлар бўйича, портлашдан халок бўлганлар бор, бироқ уларнинг сони аниқ айтилмаган. .
ФҲМнинг матбуот хизматининг вакили Эльмира Шерипова “Фэйсбук”даги саҳифасига ёнғинни ўчириш билан олти ўт ўчириш гуруҳи шуғулланаётганини ёзди.
Бишкек тез ёрдам хизматининг вакили Kloop.kgга жароҳат олганларнинг орасида газ исига заҳарланган 9 киши ва бир кичкина бола бор эканлигини билдирди.
Бишкек мэриясининг матбуот хизмати ёнғиннинг чиқишига автомобилни таъмирлаш вақтида газ-пайванддан эҳтиётсизлик билан фойдаланганлиги сабаб бўлган бўлиши эҳтимоллини билдирмоқда.
Ҳозирда шаҳар хизматлари портлаш оқибатларини бартараф қилиш билан шуғулланишмоқда. Пойтахтда теракт бўлди деган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Жароҳат олганлар бор, тиб ходимлари 14 кишига биринчи ёрдам кўрсатишди”, — деб билдирди мэриянинг матбуот хизмати.
Бунга қадар “Заноза” ахборот агентлиги мой ташувчи автомобил билан бирга унинг яқинида турган яна икки автомобилнинг ёниб кетганини билдирган.
Воқеанинг батафсил маълумоти ва келтирилган зарарнинг миқдори ҳозирча номаълум.
Муаллиф: Эльдияр Арикбаев
Сурат: «Заноза»