Қозоғистон: Актобе шаҳридаги отишмадан сўнг етти киши вафот этди

1053

Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида 5 июнь куни полиция ва бир гуруҳ номаълум шахсларнинг отишмасидан сўнг етти киши вафот этди.  Воқеа икки қурол магазини ва Миллий гвардиянинг харбий қисмида бўлган. ОАВ ўнлаб жабрланганлар тўғрисида ҳабар қилмоқда.

Қозоғистоннинг Актобек шаҳрида содир бўлган отишма 5 июн куни кундузи бошланган. Tengrinews нашри ҳуқуқ органларига таянган ҳолда, бир гуруҳ номаълум шахслар “Паллада” қурол магазинига ҳужум қилгани,  у ерда сотувчи, қўриқлаш агентлиги ҳодимини ўлдиргани ва уч нафар полиция ҳодимини жароҳатлаганини маълум қилди.

Нашриёт маълумотига кўра, номаълум шахслар шунингдек “Пантера” қурол магазинига ҳам ҳужум қилган. У ерда бир ҳаридорни ўлдирган яна бирини яралаган.

Кейинроқ Қозоғистон Миллий Гвардияси харбий қисмига ўқ узишган. Натижада, у одам вафот этган, олти нафар харбий ярадор қилинган.

Қозоғистон ИИМ матбот котиби Алмас Садубаев  Tengrinewsга маълум қилишича, ҳуқуқ тартибот органлари ҳужумчиларни қўлга олди, улардан тўрт нафари ўлдирилган, иккиси— яраланган.

“Айни пайтларда қолган жиноятчиларни қўлга олиш бўйича тезкор тадбирлар олиб борилмоқда. Фуқароларга кўчага чиқмаслик ва эътиборлироқ бўлишни  маслаҳат берамиз”, — дейди у.

Садубаев сўзларига кўра, ҳужумчилар — “ноананавий радикал диний оқимларнинг аъзоларидир”.

Vlast.kz аналитика марказининг маълум қилишича, Қозоғистон Ички ишлар министрлиги антитеррористистик  операция жоирй қилди.  Бу вақтда жамоатчилик транспортлари қатнови  ва кўнгилочар муассасалар фаолияти тўхтатилди.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева

Сурат: қурол магазини ҳужумдан сўнг