Суд ўзбошимча йўл бошқарувчисини “тиқилинч яратгани” учун жаримага тортди

846

Автойўл колледжи талабаси Сухэ-Батор ва Токомбаев кўчалари кесилишида ўзбошимчалик билан йўл ҳаракатини бошқаргани учун жаримага тортилди ва жамоатчилик ишларига жалб қилинди.

Милиция 1 июн куни Сухэ-Батор ва Токомбаев кўчалари кесилишида авто ҳаракатни ўзбошимча бошқарувчисини қўлга олган.  У йўл кесилишида туриб олиб қўлида газета билан йўлни бошқарган Автойўл колледжи талабаси Арсен Турдугулов бўлиб чиқди.

Патрул милициясининг катта инспектори Тилек Оторовнинг  Kloop.kgга айтишича,  талаба қоидани ва бошқариш ҳаракатларини билмаган ва бу “авария ҳолатини” яратган.

Оторов сўзларига кўра, фаол маъмурий жавобгарликка тортилади — Турдугуловни саккиз соатлик жамоатчилик ишларига жалб қилишади ва 300 сом жарима тўлашга мажбур қилишади. Бундай қарорни 2 июн куни Октябр туман суди чиқарди.

“Автойўл колледжи талабасини у нафақат йўл ҳаракати бошқаришга ҳаракат қилгани балки, тиқилинчни юзага чиқаргани учун ҳам жарима ва саккиз соатлик жамоатчилиш ишларига жалб қилинишга ҳукм қилишди”, ‒ деди Оторов.

Бу каби ҳолат 2016 йилнинг апрелида содир бўлган. Ўшанда бишкеклик Талант Турдубаев  ва Эрлан Богачиев  Мир ва Ахунбаев чоррахасида йўл ҳаракатини бошқарганди.

Улар патрул милициясининг машинаси тиқилинчга эътибор бермай ўтиб кетган чоғида кўчани тиқилинчдан бўшатишган.

Оторов ўшанда уларнинг ҳаракати ноқонунийлигини айтган бироқ, фаолларни “фуқаровий фаоллик” кўрсатгани учун жазолашмади.

“Қонунчиликка асосан уларнинг ҳаракати ноқонуний, бироқ улар йўл ҳаракати ҳавфсизлигига ёрдам бергани, улар беъэтибор қарамаганини ҳисобга олиб Патрул милицияси бошқармаси раҳбарият улар билан учрашди ва миннатдорчилик билдирди”, — деди у Kloop.kgга берган интервюда.

Транспорт ва комуникациялар бўйича парламент қўмитаси аъзолари фаолларга миннатдорчилик билдирди ва уларга миллий қалпоқ ва суратлар совға қилган.

Муаллиф: Александра Титова