Сурат: Илк "Этномаданият" фестивали Ўшда минглаган кишини тўплади

1100

Ўшда Этномаданият” деб номланган илк маданий фестивал қўл ҳунармандлиги, таом пишириш ҳамда миллий кийим-кечакларни тикиш бўйича “мастер-класс”лар билан ўтди.

Халқаро “Этномаданият” фестивали Ўшда 2 июнда бошланди. Биринчи куни минглаган кишини йиққан маданий тадбир Қирғизистоннинг жанубий пойтахтининг 6 майдонида ўтмоқда.

IMG_0002 IMG_0005 IMG_0215

Унинг ўзига хослиги маданият ходимларининг икки кун бўйи шаҳар аҳолисини анъанавий қирғиз ижоди ва маиший ҳаёти билан таништирганлигидадир.

001 002

Фестивал иштирокчилари болалар билан ота –оналарни ҳаётда қўлланилувчи маданиятга, миллий таомлар билан кийим-кечакларни тайёрлашга ўргатиб, келганларга маҳорат сирларини кўрсатишди.

004 005 006 007

Ижодий жамоатлар билан ансамбллар халқ оғзаки ижоднинг бойлигини тараннум этиб куйлаб, рақс тушишди, кўчманлар ўйнаган ўйинларни намойиш этишди.

08 09 010 011

Шаҳарликлар билан фестивалнинг меҳмонлари турли рецептлар билан тайёрланган миллий таомлардан тотишди.

IMG_0091

Ташкилотчиларнинг айтишларича, фестиваль Тарих ва маданият йили доирасида ўтмоқда ва у 3 июнь куни Ўш шаҳрининг марказий майдонидаги гала-концерт билан якунланади.

IMG_0055

Муаллиф: Дастан Умоттегин