Болалар орзуси ва Гагарин: DOXAдан Иссиқ кўлда стрит-арт

1124

DOXA арт-груҳи рассомлари Иссиқ кўл бўйидаги “Жетиген” болалар лагери деворларида болаларнинг орзу ва фантазияларини тасвирлашди.  Граффистлар бишкекка қайтишда уйларнинг бири деворларига космонавт Юрия Гагарин тасвирини чизишди.

“Жетиген” болалар лагери деворларига DOXA арт-гуруҳи рассомлари Сергей Келлер ва Дмитрий Петровский болалар орзулари ва фантазияларини тасвирлади.

DOXA2

Келлернинг Kloop.kgга берган интервюсида айтишича, арт-ишларининг бош мавзуси “болалар ижодкорлиги” бўлган. Унинг сўзларига кўра, лагер маъмурияти рассомлардан илхомланиш учун ниманидур тасвирлаб, атрофни жонлантиришни сўрашган.

“[Лагер] нафақат дам олиш учун, балки болаларнинг ривожланиши ва ўзини шакллантириши учун қурилган. Биз келишимиз билан ғояни муҳокама қилдик, лекин бизга ижод эркинлигини беришди. Фақат суратлар болалар билан боғлиқ бўлиши кераклигини айтишди”, — деди у.

DOXA5

Келлернинг қўшимча қилишича, ҳар бир қахрамоннинг чизилишига уч кун вақт кетган, жами бўлиб лагер деворларига улар 4 сурат чизишган.

“Биз атайлаб ном бермадик, негаки у барча одамни ишини белгилайди. Биз эса ҳар бир одам ўзича тасаввур қилиши ва унга қулай бўлганидек номлаши учун фикр эркинлигини қолдирдик. Масалан, қизалоқ телевизорда ўтириб китоб ўқиётган иш орқали биз китоб ўқиш орқали ўзини шакиллантирмоқчи бўлган болаларни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бу тўғридан-тўғридан тўғри телевизор эмас болаларга фантазия берувчи китоб шакиллантиришини урғу”, — дейди у.

DOXA3

Барча ишлар тугагач  Келлер ва Петровский  Кок-Жайиқ қишлоғига йўл олишди. У ерда Юрий Гагарин меҳмон бўлган уйни кўриб қолишди. Унинг сўзларига кўра, бу уларга деворда унинг суратини қолдириш фикрини берган.

DOXA6

“Биз бу қишлоққа келдик. Биз у ерда қачонлардир Гагарин бўлган уйни кўриб қолдик. Бу белги берувчи жой ва биз унинг бу ҳақидаги ҳотираларини қолдиришга ҳаракат қилдик. У ерга кўплаб ҳорижликлар келишади. Биз келганлар қачонлардир бу уйда Гагарин бўлганини билишларини истадик”, — дейди у.

DOXA рассомлари

DOXA арт-груҳи Қирғизистон пойтахти ва унинг ташқарисидаги  биноларга чизган ижтимоий графитилар сабабли машхур бўлган. Машхур ишларидан бири Бишкек мактаби фасадидаги Семен Чуйковнинг “Совет Қирғизистони қизи”  суратига ремейки бўлди.

Рассомлар 2015 йилда Швецариянинг Ивердон шаҳридаги концерт залида темир қомузли қирғиз қизини тасвирлаган.

Рассомларнинг энг жанжалли ишларидан бири Боом дарасида балбал ва леопарднинг сурати билан стрит-арт бўлган.   Иш суратни устидан чизиб ташлаган фуқаровий фаолларга маъқул келмаган.

DOXA  стрит-артдан ташқари инсталляция билан шуғулланади ва турли материаллардан фойдаланиш билан турли йўналиш ва техникаларда иш олиб боради. Рассомлар 2016 йил февралида болгарка ва зубила ёрдамида деворга қирғиз рассоми ва актёри Суймонкул Чокморов суратини тасвирлашган.

Муаллиф: Айдана Канатбек