Ҳар йили Қирғизистонда юзлаган митинглар бўлади — фуқаролар ўз норозиликларини йиғилишлар ва ҳукуматга мурожаат орқали билдиришади. Одатда улар қўлларига турли ёзувларни ушлашиб, шиорларни қичқириб чиқишади, бироқ айрим ҳолларда ўзгача уюштирилганлари ҳам учраб туради. Kloop.kg таҳририяти ўлкадаги фарқли норозилик акциясини эслаб ўтишга қарор қилди.
Никоҳ ҳақидаги қонун лойиҳасининг қабул олиниши учун шарлар
Фуқаровий фаоллар 2016 йилнинг 30 майида бунга қадар депутатлар тарафидан ортга сурган ўспиримларга никоҳ қийишни таъқиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилиш талаби билан Қурмонжон Дотконинг эсталигининг олдига митинга чиқишган.
Митинг иштирокчилари қўлларига оқ ва қора рангдаги шарларни ушлашган. Уларнинг фикрларича, оқ шарлар қонун лойиҳасининг қабул қилинишини қўллаб овоз берган депутатларнинг, қоралари эса қарши овоз берган депутатларни англатади.
Норозилик акциясининг пировардида фаоллар оқ шарларни осмонга учириб, қораларини Оқ уйнинг тўсиғига боғлашган.
“Халқчил нархда бўлмаган “халқ” дўконлари”
Фаол Ондуруш Токтонасиров 2016 йилнинг 30 майида “Народний” дўконларидан бирининг олдига ёлғиў митинга чиқиб, у ердаги нархларнинг арзонлаштирилишига ва хизмат кўрсатиш сифатларини ўстирилишини талаб қилган.
Токтонасиров дўконлар “савдодаги кўз бўямачиликларни тўхтатсин” деб қулоғига лағмон осиб олиб, дўконнинг киришида турган.
“Коррупция занжирини уз”
Сурат: Zanoza.kg
2015 йилнинг 9 декабрида, Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунида Юридика академиясининг талабалари Бишкекнинг эски майдонида рақсга тушишган. Келажакдаги юристлар оммавий рақснинг ҳамда “Ок теракми — Кўк терак” миллий ўйинининг ёрдами билан коррупция муаммосига диққатни тортишган.
Беларуссия президентига қарши норозилик акцияси
Фаол Ондуруш Токтонасиров 2015 йилнинг 31 мартида Беларуссия президенти Александр Лукашенконинг суратини ёққан.
Токтонасиров Беларуссиянинг Қирғизистондаги элчихонаси биносининг олдида туриб, олти йилдан бери Минскда яшаётган ҳукуматдан қулаган президент Курманбек Бакиевнинг ўтказиб берилишини талаб қилган. Кейинроқ фаол элчихона биносига христианларнинг қабрига қўйилувчи хоч ўрнатиб, уни “Лукашенконинг қора кунига” деб олиб келганини билдирган.
“Йиғи-сиғи” ҳамрохлигидаги акция
Қирғизистоннинг ижодкорлари 2014 йилнинг 24 апрелида ҳукумат уйининг олдида йиғи ҳамоҳанг бўлган акциясини ўтказишган.
Акция қирғиз удуми бўйича қазо бўлган одамларнинг яқинлари уни йўқлаб, йиғлаган ҳолатни ёдга солган.
Фаоллар бу йўл билан давлатнинг маданият тармоғидаги сиёсатига нисбатан норозиликларини билдиришни исташган.
“Аккредитацияга аза тутиш”
Қирғиз журналистлари 2015 йилнинг 18 ноябрида Оқ уйнинг тўсиқларига қора ленталарни бойлаб, шамларни ёқиб қўйишган.
Улар 24.kg ахборот агентлиги билан “Республика” газетаси мухбирларининг парламент аккредитациясидан ажратилганлигига норозиликларини билдириб чиқишган. Ўз акциясини журналистлар “парламентга аза тутиш” деб аташган.
Атамбаев учун “Шерали хоннинг ўтиги”
Мухолифатчи фаоллар 2014 йилнинг 2 июнида мухолифатга нисбатан босимларга қарши митинг ўтказишган. Улар ҳукумат томонидан бўлаётган қувғинликларга қарши норозилик билдириб, президент Алмазбек Атамбаевга йиртилган ўтик беришни қарор қилишган.
Фаоллар бундай йўл билан президентга кимнинг ёрдами билан ҳукуматга келганини эслатиб қўйишни исташган.
“Олиб қочишга” қарши қора қопчиқлар
Аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланган уюмлар 2012 йилнинг 18 октябрида митинг ўтказишган. Улар абадий умр йўлдоши танлашда қирғиз аёлларининг мустақил эмаслигининг рамзи сифатида ҳукумат уйининг олдига қора қопчиқлар билан чиқишган.
Сурат: Noriko Hayashi/Panos / LUZ
Бундай йўл билан олиб қочиш учун қаралган Жиноят кодексидаги жазо чораларини оғирлаштиришни талаб қилишган.
“Биоробот”дан троллинг
“Қиш бўлмайди” ҳамда “Путин — биоробот” деган баёнотлари билан таниқли бўлган президентликка экс-талабгор Арстанбек Абдилдаевнинг тарафдорлари 2012 йилнинг февралида Владимир Путинни қўллаб митинг ўтказишган. Митингга қўшилган “троль-биоробот”лар Россия премьерининг истеъфога чиқишини талаб қилишган.
ЕХҲТ марказига отилган гўнг
Қирғизистонга полиция кенгашининг гуруғи киргизилишига қарши бўлган “Движения 34”нинг фаоллари 2010 йилнинг 5 октябрида ЕХҲТнинг Бишкекдаги марказига гўнг отишган.
Акция иштирокчилари Жалил Жапиев билан Айбек Курбаналиев “ўз устави билан бошқа бировнинг ишига аралашмасликни” ва “” менен башка бирөөнүн ишине кийлигишпөөнү» жана “менталитетга бегона бўлган қарорларни суқмаслик”ни талаб қилишган.