Сурат: Бишкек Болалар кунини қандай нишонлади?

1108

1 июнда Бишкекда нишонланган Халқаро болаларни химоя қилиш кунида цирк ўйинлари, спектакллар, концертлар ва танловлар бўлди. Kloop.kgнинг мухбири шаҳарнинг марказий қисмларида ўтказилган тадбирларда қатнашиб келди.

Бишкек мэрияси Халқаро болаларни химоя қилиш куни муносабати билан пойтахтнинг ёш ахолиси учун кўнгил очар дастурларни уюштириб, унда 25 мингдан ошиқ бола байрам қилишди.

1 2 3 4

Эски майдонда болаларга турли кўнгил очар ўйинлар намойиш этилган “Болалар байрами” бўлди. Бироқ болалар бундан бошқа кўплаган ерларда ҳам кўнгил очиб, ўйин кулгу қилишди — шаҳарнинг кўчаларида одамлар кўп бўлиб, мусобақалар, мастер-класслар ва спорт танловлари ўтди.

01 02 03 04

IMG_5610

Шунингдек болалар учун қирғиз эстрадасининг юлдузлари, масхарабозлар ва драма театрнинг актёрлари ўз маҳоратларини кўрсатишди. “Россия”кинотеатри бу кунни мультфильмлар намойишига бағишлади. Миллий бадиий сурат музейи кичкинтойларнинг суратларининг танловини ўтказиб, ўйинчоқларни ёпиштириб ясаш ҳамда тўқишга ўргатувчи сабоқларни уюштиришди.

5 6 7 8 9 10 11

Бундан ташқари болаларга музқаймоқлар беришиб, хаво шарларри ва китоблар совға қилинди. Бироқ айрим болалар ўз байрамларида шарларни, музқаймоқ ва ўйинчоқларни сотиб ишлашди.

IMG_5824

“Мен 9 ёшдаман, онамга ёрдам бераман. У бошқа ерда сотади. Уюштирувчилар менга ўйинчоқларни таклиф қилишди, бироқ мен уларни олмадим. Бу менинг байрамим, бироқ совғаларни хоҳламайман, уйимда кўп”, — деди Мунайим.

МуаллифБактигуль Ракимбаева