Давлат мулкини бошқариш фонди суднинг қарори асосида умрбод озодликдан ажратилган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг уйини мусодара қилиш бошланди. Асқаровнинг адвокатлари суднинг мазкур қарори бўйича юқори босқичга шикоят қилишади.
30 майда Давлат мулкни бошқариш фонди умрбод озодликдан маҳрум илинган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг уйи давлат ҳисобига ўтишини билдирди.
Идоранинг матбуот хизматидан Kloop.kgга конфискацияни 25 майда бошланганлигини билдиришди — фонд вакилларининг айтишича, давлат ҳисобига ўтказиш жараёни Бозорқўрғон район судининг 2012 йилдаги қарорининг асосида ишга оширилмоқда.
“Бизга Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон район судини 2012 йилнинг 23 майидаги қарори асосида Азимжон Асқаровнинг мулки давлат қарамоғига ўтиши кераклиги ёзилган маълумот келди. Давлат мулкини бошқариш фондидан махсус гуруҳ тузулиб, давлат мулкига ўтиши керак бўлган мулкларни ҳисобга олиш учун Жалолобод вилоятига жўнаб кетган”, — деб билдиришди идорадан.
Ҳуқуқ ҳимоячи Толойкан Исмаилова Kloop.kgга Азимжан Аскаровнинг оқловчилари суднинг қарори бўйича арзланишларини билдирди. Исмаилованинг айтишича, бу “Давлат мулкини бошқариш фондининг Асқаров мулкини тортиб олишга харақати”, чунки унинг мулки мусодара қилишга тўғри келмайди.
“ҚР Давлат мулкини бошқариш фондининг харакати — Конституцияга, ижро қонунларига ҳамда ёзма қонунларга қарши келади. Шу боисдан биз буни махсус хужум қилиш нияти деб ҳисоблаймиз. Уйни мусодара қилиш ҳақида суднинг қарори бўлган кунда ҳам агар у судланган одамнинг ёлғиз уй-жйои бўлса ва у унгагина эмас, балки унинг яқинларига ҳам тегишли бўлса, бу ҳолда у мусодара қилинмайди”, — деди у.
Исмаилова судланган ҳуқуқ ҳимоячининг адвокати Валерьян Вахитов “адолатсизлик билан қонуннинг бузилишига йўл бемаслик учун” ҳозирда Жалолободда юрганлигини ва районлар аро судга ариза билан мурожаат қилишини қўшимча қилди.
Судланган ҳуқуқ ҳимоячиси
Асқаров 2010 йил 15 июн куни Қирғизистон жанубида содир бўлган миллатлараро низо чоғида қўлга олинган. Милиция ҳодимлари у Бишкек-Ўш йўлининг тўсилиши ташкилотчиларидан бири бўлганини маълум қилишган. Ўшанда милиционерлар калтакланиб, ҳодимлардан бири эса ёқиб юборилган эди. Ҳуқуқ ҳимоячиси 15 йил давомида “Воздух” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотини бошқарган ва милиция томонидан қонунбузарликлар тўғрисида ёзиб келган.
Бозорқўрғон район суди 2010-йил охирида Асқаровни умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилган, бироқ Асқаровнинг ўзи айбини тан олмаган. У билан бирга яна саккиз одам судланган.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва ҳалқаро ташкилотлар Азимжон Асқаровни ҳимоя қилиб, ишни қайта кўриб чиқиш ва ҳукмни бекор қилиш илтимоси билан бир неча бор ҳукматга мурожаат қилган.
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Қўмитаси аъзолари 2016 йилнинг апрелида Қирғизистон ҳукуматидан Асқаровни озод қилиш ва уни айбдор эмас деб топишни талаб қилишди. БМТ комитетининг мурожаатидан уч кун ўткандан кейин Олий суд ҳуқуқ ҳимоячисининг ишини қайта кўриб чиқишга тайёр эканлигини билдирган.
Муаллиф: Александра Титова