Россияда 60дан ошиқ ишчи конда қамалиб қолди

707

23 майда Россиянинг Красноярск ҳудудидаги “Восточный” олтин конида тоғ массаси нураб тушиб, 300-560 метр чуқурликда ишлаётган 150 нафардан ошиқ ишчи конда қамалиб қолишди. Фалокат юз берган ҳудудга қутқарувчилар бориб, 90 кишини қутқарди.

“Восточный” олтин конидаги тоғ массасининг қулаб кетиши 154 ишчининг конда қамалиб қолишига сабаб бўлди. Воқеа 23 майда Россиянинг Красноярск ҳудудидаги Шимолий Энасой районида бўлган.

Россия ФҲМнинг матбуот хизматининг маълумоти бўйича, ҳозича вафот этган ва жабрланганлар йўқ.

“Бугун маҳаллий вақт бўйича таҳминан соат 10:00ларда очиқ карьернинг бир қисми қулаб кетди. Жабрланганлар ҳамда халок бўлганлар йўқ”, — деб ёзади Россиянинг “Интерфакс” агентлиги ФҲМнинг маълумотини.

РИА-Новости нашрининг билдиришича, у ердаги ишчилар 300-560 метр чуқурликда қамалиб турибди. Унинг маълумотларига кўра, ҳозирда воқеа жойида 90 кишини олиб чиқишга муваффақ бўлган тиббиёт ходимлари ва қутқарувчилар иш олиб боришмоқда.

Конда ишлаган “Полюс” компанияси қулаган тоғ массасининг кўлами 50-70 минг куб метрни тузганини билдирди. Таҳминий  турда, у карьер деворларининг асосларини нуратган ер остидаги сувлар сабаб қулаб тушган бўлиши мумкин.

Таҳминий маълумотлар бўйича, кон ишчиларининг орасида қирғизистонликлар йўқ. Қирғизистон Ташқи ишлар минстлиги улар бўйича маълумотлар яна аниқланишини билдирди.

“Восточный2 карьери — 1980 йилларнинг охирларидан бери фойдаланиб келинаётган Россиядаги йирик олтин конларидан бири. Йилига  карьерден 50 миллион куб метрга яқин тоғ массаси олиб чиқарилади. Ўттиз йилдан ошиқ вақтдан бери конда 390 тоннадан ошиқ олтин ишлаб чиқилган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева

Сурат: Настоящее время