Видео: Фаоллар боллар уйларининг тарбияланувчиларининг билим олиши учун маблағ тўплаш мақсадида сайт очишади

737

Қирғиз онлайн-лойиҳаси Қозоғистонда ўтган “Медиа ва ижтимоий инновациялар лабораторияси” танловида яхши деб топилди. Лойиҳа болалар уйларининг истеъдодли тарбияланувчиларининг билим олиши учун маблағ топишга ёрдам беради.

Қирғизистондан борган жамоа 16 майдан 18 майгача Қозоғистонда ўтган ижтимоий лойиҳаларнин “Медиа ҳамда социал инновациялар лабораторияси” танловида биринчи ўринни олди.

Болалар уйларининг тарбияланувчиларинг билим олишига маблағ тўплаш бўйича онлайн-лойиҳа Қозоғистон билан Тожикистондан қатнашган тўққиз жамоадан ўзиб, ғояни ишга ошириш учун икки минг доллар ютиб олди.

Ғоя муаллифларидан бири Мария Колесникова Kloop.kgга берган суҳбатида жамоа болалар уйларида тарбияланган истеъдодли болаларнинг профиллари кўрсатилган краудфандинг  платформаси-сайтни амалга оширишларини айтди.

Унинг айтишича, бу болаларнинг билим олишига маблағ ажратишни истаган ҳомийлар билан донорларни жалб қилишга ёрдам беради.

“Болалар уйларининг тарбияланувчиларининг кўпи олий ўқув юртларида ўқишни моддий томондан қийинчилик туғдириши сабаб олий маълумот олиш имкониятига эга эмас. Шу сабабдан биз уларнинг муваффақиятли ҳаётига имконият яратишни истаймиз. Бизнинг мақсад — бу маълумотли битирувчи ёки болалар уйининг тарбияланувчиси”, — деди у.

Ғоя муаллифларидан бири Жанара Рисалиева болалар уйлари тарбияланувчиларининг “келажаги учун пул тўплаш” кераклигига қарамай, кўпинча уларга “бир марталик” ёрдам берилишини айтди.

“Асосан одамлар бир сафарлик ёрдам беришади— кийим, озиқ-овқат олиб боришади. Бироқ бу оз. Болалар у кийим билан овқатни келажакда ўзлари топа олишадиган қилиш керак. Уларнинг келажагига пул йиғиш керак. “, — деди Рисалиева.

Жамоа аъзоларининг айтишларича, сайт июнда амалга оширилади ва у “бойлар” учунгина эмас, балки болаларга ёрдам беришни истаган барча инсонлар учун йўналтирилган.

“Агар у болалар уйининг битирувчиси бўлиб ҳамда унинг қандайдир бир касбнинг эгаси бўлишига маълум бир ҳисобда маблағ керак бўлса, бу сайтда кўрсатилади. Ўқишининг контрактини тўлаб бериш учун истаган одам у боланинг ҳисобига пул ўтказа олади”, — деб билдиришди улар.

Айни пайтда жамоа сайтни ишлаб чиқиш устида ишлаб, Бишкекдаги болалар уйлари билан сўзлашувларни олиб боришмоқда.

Автор: Александра Титова
Видео: Александра Ли