Бозорқўрғонда ёнғин: йирик бозор ёниб кетти

777

Қирғизистон жануби Бозорқўрғон қишлоғидаги “Жарқинай” марказий бозорида 22 май куни ёнғин чиқди. Тахминий маълумотларга кўра, ёнғин натижасида қурбонлар йўқ.

Бозорқўрғон қишлоғидаги “Жарқинай”  марказий бозорида 22 май куни ёнғин чиқди. ФХВ маълумотига кўра, ёнғиндан икки минг квадрат метр ер куйган— бозорнинг 70 фоизи.

ФХВ ходими Нурлан Ташмамбетовнинг Kloop.kgга маълум қилишича, ёнғин тўғрисидаги маълумот 22-дан 23-майга ўтар кечаси келиб тушган.

“Ёнғин тўғрисида маълумот 23 майга ўтар кечаси соат 23:51да келиб тушган.  Ёнғинни фақат соат 3:20да тўла ўчириш имкони бўлди. Воқеа жойига тўрта ёнғин техникаси борган”, — деди у.

Унинг қўшимча қилишича, бозор ёпиқ бўлгани сабабли ёнғин натижасида ҳеч ким жабрланмаган.

Воқеа жойида ҳозирда ёнғин сабабларини аниқлаш ва моддий зарарни аниқлаш бўйича комиссия тергов олиб бораяпти.

ФХВ  маълумотига кўра, бозор тахминан халқ истеъмол махсулотларини сотиш билан шуғулланган тахминан 500 одамни иш жойи билан таъминлаган эди.

Шу каби ёнғин 18дан 19-майга ўтар кечаси Лайлак туманининг Исфана шаҳрида чиққан, натижада бозордаги мингдан ортиқ савдогарларнинг махсулотлари ёнган. Маҳаллий аҳоли сўзларига кўра, бозорда озиқ-овқатдан тортиб, қурилиш молларигача турли зарурий махсулотлар сотиб келинган.