Бишкек мэрияси марказий универмаг олдидаги мажнунтолларни қирқишни режалаштирмоқда

673

Бишкек мэрияси марказий “Айчурек”  универмагининг олдидаги мажнунтолларни қирқишни таклиф қилди. Муниципалитетнинг фикрича, толлар шаҳарликлар ҳаётига ҳавф туғдиради.

Бишкек мэрияси “Айчурек” марказий универмагининг (ЦУМ) яқинидаги фаввора мажмуаси атррофида ўсиб ётган уч мажнунтолни қирқиб ташлаш қарорига келди. Бу ҳақда 23 майда мэриянинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, дарахтларни қирқиш ҳақидаги хулосани муниципал  “Кўкаламзорлартириш” ишхонаси билан биргаликда Миллий илмлар академиясининг ходимлари чиқарган. Улар мажнунтоллар “чириган томири” сабабли хавф туғдиришини билдиришган.

“Мажримтоллар табиий жиҳатдан 100 ёшгача оз ўсади. Уларнинг ёғочи жуда юмшоқ ва енгил, шунинг учун улар қурт –қумурсқалар тарафидан зиёнга учрайди. ЦУМнинг олдида ўсаётган мажнунтолларга  70 йил бўлди, уларнинг томирлари чириган. Қаттиқ шамол бўлса улар қулаб кетиши мумкин, бу эса шаҳарликлар ҳаётига ҳавф туғдиради”, — деб ёзилади мэриянинг таҳлилий хулосаси матнида.

Эколог Эмил Шукуров мажнунтолларнинг хавф туғдириши ҳақида “Кўкаламзорлаштириш” ишхонасининг хулосасига шубҳа билан қарайди.

“…Ҳозир дарахтларнинг дарров қирқиб ташлаб бўлмайди, уларнинг ўрни бўш қолиб кетади. Ундан кўра қари дарахтларнинг остига кўчатларни экиб, аввал уларнинг ўсишини кутиш керак. ЦУМнинг олдидаги толлар ҳақида айтсам, уларнинг хавли вазиятда эканига шубҳа қиламан. Агар шундай бўлганда ҳам, уларни қирқиб ташлашга сабаб йўқ. Уларнинг ёнидан 2-3 тиргак ўрнатиб қўйса бўлади, тиргаклар толларни камида яна ўн йиллаб ушлаб туради”, — деп билдирган у “Vesti.kg” нашрига.

“АрчА ташаббуси” жамоатчилик фондининг директори Дмитрий Ветошкин шаҳардаги дарахтлар санитария ва ёшартириш мақсадида каллаклаб турилиши кераклигини, бироқ дарахтларни таг томири билан қирқиб ташламаслик керак деб ҳисоблайди.

“Қулаган дарахтлар”

Бишкекда дарахтларни кесиш хамкорлиги шаҳарнинг турли қисмларида эски дарахтлар қулаган бир неча ҳолат ортидан бошланган. Давлатэкотехинспекция муниципал “Кўкаламзорлаштириш” ишхонасига шаҳардаги барча боғларни кўриб чиқиб, инсон ҳаётига хавф пайдо қилувчиларини йўқ қилиш бўйича ёзма буйруқ берган.

Бунга шунингдек 27 мартда бўлган воқеа ҳам сабаб бўлган  — унда Турусбеков кўчасидаги терак тўхтаб турган ва йўлдан ўтаётган автомобилнинг устига қулаб, унинг ҳайдовчиси халок бўлган.

Дарахтнинг қулашига намлиликнинг кўпайиб кетиши боис терак томири чиригани сабаб бўлгани текширув комиссиясининг хулосасида билдирилган. “Кўкаламзорлаштириш” ишхонаси зудлик билан шаҳардаги дов-дарахтларни текшириб чиқиб, уларнинг натижасига кўра эски ва касалга чалинган дарахтларни қирқиб ташлаш қарорини олган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева