Милиция бош почтамт ёнидаги “Ата Мекен” пианиносини ҳибс қилди

702

Бош почтамт биноси ёнида  ўрнатилган “Ата мекен” партияси пианинасини милиция бўлимига олиб кетишди.  Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ҳодимлари унда бомба бўлиши мумкинлигини гумон қилишди.

Милиция ҳодимлари 15 май куни “Ата мекен” партиясининг кўча пианиносида портловчи моддалар бор йўқлигини текширишди. Мусиқий асбоб унда хоҳлаган одам ижро этиши учун икки кун аввал ўрнатилганди.

Ҳозир пианино бишкекнинг Свердлов милиция бўлимида турибди.

Бишкек Ички ишлар Бош бошқармаси вакили Олжобай Казабаевнинг Kloop.kgга айтишича, милиция мусиқий асбобни шаҳар марказида шубҳали буюмга аризалар бўлганидан сўнг “ҳибс” қилган.

“Бизга 102 орқали қўнғироқ қилишди ва номаълум шахслар пианино қолдирганини айтишди, яшовчилар ва пойтахт мехмонлари хавфсизлиги ва жамоатчилик тартибини таъминлаш учун ҳудудни қуршаб олишга тўғри келди.  Биз тезкор-қидирув ишларини олиб бордик ва портловчи моддалар йўқлигига амин бўлдик”,— деди у.

Казабаевнинг қўшимча қилишича, “Ата-Мекен” партияси милицияга келиши ва бу “яшовчиларга совға” эканини расман маълум қилиши керак.

“Агарда ташкилотчилар келиб бу пойтахт яшовчиларига совға, бу аввалдан режаланган акция эканини расман айтишса пианинони олиб боришади ва жойига қўйишади”— дейди Казабаев.

“Жиноятчиликка қарши курашишса яхши бўлар эди”

“Ата Мекен” вакили Кайиргул Урумканова ўзининг “Фейсбук”даги  саҳифасида пианинони партиянинг ёшлар қаноти ўз хоҳиши билан ўрнатганини маълум қилди.

“Яна бир марта қайтараман, мазкур ташаббус ёшлар қанотиники, улар  ҳужжат тайёрлашда бир қанча ҳатога йўл қўйиши мумкин, бироқ олиб борилганидан кейин икки ҳафта созлаш керак бўлган пианино билан шундай радикал ҳаракатда бўлиш керак эмас эди.  ТИИМ яхшиси хақиқий жиноятчилик билан курашсин, ёшлар ташаббуси билан эмас”, — дейди у.

Урумканова милиция билан можаро  ёшларнинг маданий ташаббуслар ўтказиш “хоҳишини сўндирмаслигига” умид қилади.

“Қирғизистонда халқда маданият йўқ дейишади,  ва пойтахтимизда ўйналувчи пианино ўрнатиш ташаббуси кўпчилик тушунмайди. Агар биринчи қадам қилинмаса ва маданиятли бўлишни ўрганилмаса маданият бўлмайди. Ёқимли пианино овозини эшитиш ёмонми, унда бепул ўйнаш имкониятини бериш ёмонми?” — дея савол беради у.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева