Бишкек шаҳри ташқарисида “Топоз” қирғиз тракторларини йиғувчи мамлакатдаги ягона завод иш олиб боради. “Ламборгини” мотори базасида олти хил турли трактор моделлари йиғилади.
“Топоз” биринчи маҳаллий йиғиш билан “Дийкан Плюс” компанияси шуғулланади. Унинг заводи Бишкек шаҳри ташқарисида жойлашган.
Компания раҳбари Улар Оморовнинг айтишича, барча тракторлар қўлда йиғилади.
“Бизда “Дойц Фар” компаниясидан йиғишга лицензия бор, шунингдек улар бизга олди, орқа ғилдираклари ва коробка эҳтиёт қисмларини етказиб беради”, — дейди у.
Матор Lamborghini автомобил заводи томонидан берилади— қирғиз заводи Италия компанияси билан 5 йилга ҳамкорлик тўғрисида келишиб олган.
“Дийкан Плюс” директори Улан Адамалиевнинг айтишича, моторларни Қирғизистонда ҳам ишлаб чиқариш мумкин.
“Мотор ишлаб чиқариш бўйича завод қуриш керак, лекин гап шундаки бизда бунинг учун тегишли лицензия йўқ”, — деб тушунтирди у.
Тракторнинг бошқа қисмлари маҳаллий заводлар томонидан берилади. Ойналар Тўқмоқдаги ойна заводида, узатиш қутиси эса— Жалалободдан ишлаб чиқарилади.
“Бизнинг заводлар тракторга зарур бўлган қисмларни ишлаб чиқаради, лекин гап уларнинг сифат даражасида. Маҳсулоти европа сифат талабларига жавоб берувчи корхоналар оз”— дейди Адамалиев.
Заводда автоматлаштирилган тизим йўқ— тракторлар қўлда йиғилади. Бир тракторни йиғиш моделига қараб, тахминан 6 соатдан 48 соатгача вақт олади. Тайёр машиналар нархи 3 мингдан 18,5 минг долларгача боради.
“Топоз” Қирғизистонда ишлаб чиқарилган биринчи тракторлардир. Лойиҳа 2010 йилда бошланган, лекин биринчи тракторни фақат 2014 йилда чиқаришган.
Бренд номланиши — “Топоз” — қирғизчадан “буқа” бўлиб таржима қилинади.
“Қачонлардир қирғизлар буқалардан юк тортувчи хайвон сифатида фойдаланган. Энди ҳайвон ўрнига техника келди, шу сабабли биз бу номни танладик”, — деди Улар Оморов.
Муаллиф: Айсулуу Бердалиева
Видео: Азат Рузиев