Ҳуқуқ ҳимоячилар Атамбаевни судга бермоқчи

712

Парламент биноси ёнида президент Алмазбек Атамбаевдан Тўлейкан Исмаилова ва Азиза Абдирасуловани “ўзларининг хориждан олган грантларини оқлаётганлар” деб атагани учун кечирим сўрашини талаб қилган ҳуқуқ ҳимоячиларининг митинги бўлиб ўтти.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевдан  “асоссиз сўзлари” учун ҳуқуқ ҳимоячилари олдида кечирим сўрашни талаб қилинган митинг 16 май куни парламент биноси ёнида ўтти.

“Фуқаролар порахўрликка қарши” ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази раҳбари Тўлейқан Исмаилованинг Kloop.kgга айтишича, у  14 май куни ўзини ва Азиза Абдирасуловани “ўзларининг хориждан олган грантларини “оқлаётганлар” деб атаган Атамбаевнинг кечирим сўрашига эришишмоқчи.

“Агарда фикр рад қилинмаса ёки кечирим сўралмаса, биз судга ариза берамиз. Мен тушунаман, бугунги кунда судлар унчалик мустақил эмас, суд тармоқлари президент назоратида ўтиради, бироқ шунга қарамай биз ички ресурслардан фойдаланамиз”, — дейди у.

Атамбаев,  14 май куни Оналар куни байрамида чиқиш қилар экан, етакчиларни куч билан ҳокимятни босиб олишда айбланаётган “Халқ парламенти”нинг форумини тилга олди.

“Бу ерда кимларгина бўлмади? Талгарбеков бошчилигидаги ақаевчилар ҳам. Қалматов бошчилигидаги бакиевчилар ҳам. Ва ИШИД тарафдори Нурлан Мотуев. Ва ўзларининг хориж грантларини оқлаётган бизнинг НХХТчилари Толейкан Исмаилова ва Азиза Абдрасулова», — деди президент.

Исмаилованинг маълум қилишича, президент ўз сўзида “барчасини аралаштириб юборган”, “Халқ парламенти” форумидаги ҳуқуқ фаоллари эса мониторинг билан шуғулланишган.

Бундан ташқари, ҳуқуқ фаоллари айтилган сўзлардан маънавий зарани тўлатиб олиш учун президентни судга беришмоқчи.

“Барчамизда маънавий қийинчилик кўрган оила, яқинларимиз бор. Биз бугуноқ БМТнинг  ҳуқуқ ҳимоячиларини ҳимоя қилиш бўйича махсус маърузачисига ариза юборамиз. Биз президентнинг бу сўзларини “фас” [махсус хизматлар] сифатида тушунамиз”, — дейди Исмаилова.

Шаъни ва қадр-қимматини ҳақорат қилгани учун президенти ҳуқуқ ҳимоячиси Нурбек Тўктакунов ва журналист Дайирбек Орунбеков ҳам судга берди.  Суд жараёни ҳозиргача давом этмоқда.

Муаллиф: Азамат Каработоев