“Евронигоҳ” мени ҳеч қачон мусиқий жиҳатдан қизиқтирмаган. Мени кумирларимнинг кўпчилиги бу танловнинг пайдо бўлишигача ҳам яшамаган.
“Евронигоҳ” иштирокчиларидан мен доимо эшитган гаплар мени хайратлантирмади.
Бундан ташқари, мен қўшиқ танловларига умуман ишонмайман. Санъат баҳо ва овоз бериш билан курашда тан олинишига муҳтож эмас. Масалан, Фрэнк Заппа ҳаётлик чоғида биронта ҳам мейнстрим мукофотини олмаган, бундан эса у буюк бўлмай қолмади.
Танлов иштирокчилари мусиқа билан боғлиқ бўлмаган фуқаролик каби категория билан танлаб олиниши ижод махсулларини умуман йўқ қилади.
“Евронигоҳ” — бу танлов фақат сиёсийдир ва фақат шунинг учун у менга қизиқ.
Мен ҳатто Жамала қўшиғини эшитмадим, фақат унинг сўзларини ўқидим. Балки “1994” менга мусиқий нуқтаи назардан ёқар, лекин мен буни ўзим учун “Евронигоҳ” контекстидан ташқари ҳал қиламан.
Мен униг ғалабаси мен учун нега муҳимлигини билиш учун унинг қўшиғини эшитишим керак.
Бу эса, жамоатчилик музокараларидан бир неча муҳим мавзуларни олиб чиқиш учун муҳим:
Сталин қатағони
Иосиф Сталиннинг ҳар қандай танқиди бугунги кунда собиқ совет иттифоқи майдонида пайдо бўлаётган янги “дин” орасида қизғин қизиқиш уйғотади.
Бу динда Сталинга ярим ҳудо роли берилади, Ғалаба куни эса ўлганларни ҳотирлаш кунидан кучни намойиш қилишнинг тариҳий куни ҳамда номувофиқ будпарастлик куни сифатида қабул қилинади.
Бу “динда” тарихни қайта ёзиш билан тарихнинг қайта ёзилишига қарши курашишмоқда.
Сталин Адольф Гитлердан яхшироқ диктатор ва тиран бўлган. Жамала қўшиғи Сталин жинникликларининг айрим эпизодлари тўғрисида гапиради — натижада уларнинг 100 минги ўлган 238 минг қрим татарларининг Марказий Осиёга мажбурий тарзда кўчирилиши тўғрисидасўз бўлади.
1944 йилда қрим татарлари кўчирилиши тўғрисида ноёб суратлардан бири
Мана бу дўзах — тасаввур қилинг, фақат 238 минг одам! — бу фақат эпизодлардан биридир. Негаки яна қолмиқ, чечен, ингуш, балқар, қарачай, месхети турклар, Волга немецлари, корейц, эстонец, латиш, литвалик, поляк ва руминларнинг оммавий кўчирилиши ҳам бўлган.
Ва ҳатта бу кўчирилишларнинг барчасини бирлаштирилганда ҳам Сталин даврида бўлган қатағоннинг бир қисмигина бўлиб қолади.
Мен тушунмайман, бунинг барчасидан кейин қандай қилиб Сталинни яна ўрнак сифатида қўйиш мумкин ва мен “Евронигоҳ”да мазкур вахшийлик тўғрисида эслатувчи қўшиқ ғолиб бўлганидан хурсандман.
Қрим оккупацияси
Жамала хаётининг кўп қисмини Украина мустақилликни қўлга киритганидан сўнг қрим татарлари қайтган Қримда ўтказган.
Бироқ 2014 йилда Қрим гўёки “рус тилли аҳолини ҳимоя қилиш” рўкачи билан Россия Федерацияси томонидан окупация қилинган.
Рус тилли аҳоли Украинада ҳеч қачон жиддий муаммоларни ҳис қилмаган. Киев бугунги кунгача у ерга кўп сафар қилинганим учун менинг тажрибамга ишонаверинг, рус тили украин тилидан деярли кўпроқ эшитилади.
Рус тили йирик шаҳарлар Харьков, Днепропетровск ва Одессада ҳам устунлик қилади.
2014 йили Қиримда референдум ўтказилган, лекин у шошилинч тарзда (у икки ҳафта олдин уюштирилган) рус ҳарбийлари иштироки ва Қримнинг Россияга қўшилишига қарши ташвиқот қилиш имконисиз ўтказилган.
Қрим татарларининг кўпчилиги окупацияга қарши бўлгани учун референдумда иштирок этмади. Қолганлар ва Украина таркибига қўшилишга қаршилар, таъқибларга учради ва улардан кўпчилиги кейин Қиримдан кетишга тўғри келди.
Афсуски Қримнинг окупация қилиниши доирасида Украина шарқида уруш бошланди, ярим оролдаги инқироз халқаро кун тартибида иккинчи ўринга тушди. Джамали ғолиблиги ҳал қилинмаган ушбу масалани кўтаради.
Россия ва Украинадаги халқининг овоз бериши
“Евронигоҳ-2016” нинг халқ овоз беришида энг ажабланарлиси— бу украиналик томошабинлар орасида россиялиқ қўшиқчи Сергей Лазаревнинг биринчи ўринни олган бўлса, россияликлар орасида эса Жамала иккинчи ўринни эгаллагани.
Бу ҳайъат аъзоларининг овоз бериши билан фарқланади — украиналиклар Лазеровга, россияликлар Джамалага овоз беришмади.
Хайъат аъзолари сиёсатчиларга ўхшаб қолди, икки давлат фуқаролари эса барча можаролардан устун бўлиш ва чинчликда яшай олишларини кўрсатишди.
Қирғиз эмигрантларига муносабат
Джамала Ўшда, Қирғизистонда туғилган. У берган интервьюларида Қирғизистон ҳақида кам гапиради ва мен буни жуда яхши тушунаман — унинг хаётида бошқа, мухимроқ муаммолар кўпроқ.
Лекин унинг ва Қирғизистон орасида мустаҳкам алоқа ўрнатилмагани ва Джамалани ўзининг мамлакати эмас, қрим татарлари фаолроқ қўллаганидан афсусдаман.
Масалан, мамлакатимиз рсмийлари Жамаллага расмий қутлов юборса, яхши бўлар эди.
Агарда Жамалла Бишкек ёки Ўшга концерт билан келса ва (“Город 312” гуруҳи билан бўлгани каби) уни ўн минглаган гуруҳлар бош майдонларда кутиб олса ажойиб бўларди.
Жамала — бу биз қирғизистонликлар ўз эмигрантларимизга қанчалик беэтиборлигимизга мисол бўлади.
Одамларнинг келиши бу нормал ҳолат, ва бу уларнинг ҳуқуқи.
Эмигрантларда Қирғизистонга чуқур боғлиқлик қолишини, улар доимо ҳеч бўлмаганда дам олиш кунларига қайтишни исташини ҳохлар эдим. Улар муваффақиятли бўлса, улар туғилган ватани тараққиётига ҳисса қўшишни исташини хохлардим.
Келинглар шунинг учун кейинги Жамалага нафақат украина балки қирғиз байроғини ҳам кўтаришни ҳоҳлаши учун ҳаракат қиламиз.