Жамала "Евронигоҳ 2016" ғолиби бўлди

787

Украина  ижрочиси Жамала йилда ўтувчи “Евронигоҳ” мусиқий танловининг финалида асосий даъвогар бўлган россиялик Сергей Лазаревни ортда қолдириб, ғалабани қўлга киритди.

Ҳар йили ўтувчи эстрада қўшиқларининг “Евронигоҳ” танловининг 14 майда Стокгольлмда ўтган финалига 26 ижрочи иштирок этди. Ғалабага бош талабгор қатори россиялик қўшиқчи Сергей Лазарев ҳисобланганига қармай танловда уркаиналик қўшиқчи Жамала ғолиб деб топилди.

“Мен тинчликни хоҳлайман. Рахмат, Европа”,  — деди у танлов натижасини эшитгандан кейин сахнада туриб.

Жамала қрим татарларининг депортацияси ҳақида куйланган “1944” деб аталувчи қўшиқни ижро қилди. Унинг ижросига 3D-эффектлар ҳамда қирим эли тарихини акс эттирувчи рамзларнинг видео-проекциялари тўлдириб турди.

Хакамларнинг юқори баҳоларининг натижасида Жамала 534 балл олди. Ундан бир оз ортда австралиялик қўшиқчи  Дэми Им 531 балл билан иккинчи ва 491 балл билан россиялик Сергей Лазарев учинчи ўринларга эга бўлишди..

Бунгача қўшиқчининг ўзи ғалабага етиш –етмаслиги ҳақида айта олмаслигини билдирган. Букмекер ставкалари  натижаси бўйича,  у учинчи ўринга лойиқ кўрилган, бироқ хакамлар унга биринчи ўринни беришга қарор қилишган.

“Швециядан Украинага ғалабани олиб келар -келмасимни Худогина билади, бироқ мен шундай бўлишини истайман. Мен рости ўз кучимни сезиб турибман. “1944”  — оғир воқеа. Айни вақтда бошқа вокалчилар билан рақобат қила олишимни тушуниб турибман”,  — деб билдирган у Украинанинг Tochka.net берган интервьюсида.

Қўшиқчининг мазкур ижоди турли реакцияларни яратган. Бунга қадар Россиянинг мусиқий танқидчилари уни жуда ҳам “сиёсийлашган қўшиқ” деб аташган. Жамаланинг ўзи эса  бу унинг шахсий тақдири эканини айтган.

Россия танловда Украинанинг ғалабага эришишини салбий қаршилади. Қўшиқчи ва россиялик ижрочининг продюсери Филипп Киркоров агар синов қоидалари ўзгартирилмаганда Россия ғолиб бўлишини билдирди.

Танловдаги овоз бериш қоидалари 40 йилдан бери биринчи бор ўзгарган. Бу йилги “Евронигоҳ”да танловнинг иштирокчиларини телетомошабинларгина эмас, профессионаллардан ташкил топган хакамлар гуруҳи ҳам баҳо беришди.

Жамала (Сусанна Жамалидинова) — асли қримлик татар бўлган украиналик опера ва жаз қўшиқчиси Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида туғилиб, ўсган, “Евронигоҳ”га Украина номидан қатнашди.