“Халқ парламенти"дан Талгарбеков икки ойга хибсга олинди

745

“Халқ парламенти”нинг қўлга олинган етакчиси Бекболот Талгарбеков МХДҚ ҳибсхонасида икки ойга хибс қилиндибундай жазо чорасини Бишкекнинг биринчи май суди белгилади.

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 14-май куни қўлга олинган “Халқ парламенти”нинг етакчиси Бекболот Талгарбековга жазо чорасини белгилади — у икки ой мойбайнида, 12-июлга қадар хибсда сақланади.

Бу вақт мобайнида у Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов изолятори (МХДҚ ТИ)да сақланади.

Талгарбеков адвокати Тимур Жанаевнинг маълум қилишича, “Халқ парламенти” президент истеъфосини талаб қилмаган, фақатгина “Атамбаев нима учун кетиши кераклигини тушунтирган”.

“Биз буни [айбловни] асоссиз деб ҳисоблаймиз. Биз қарорга шикоят қиламиз. Душанба куни кассацион ариза ёзамиз. Иш бўйича ҳеч қандай далил йўқ. Хеч нарса йўқ”, — дейди у.

Биринчи май туман суди биноси олдида унинг озод қилинишини талаб қилган Талгарбеков тарафдорлари йиғилди.

Муҳолифатчи 12-май куни ҳукуматни куч билан босиб олишда гумонланиб қўлга олинган. Махсус хизматлар маълумотига кўра,  муҳолифатчилар “давлат амалдорларига нисбатан қурол қўллаш”га тайёргарлик кўрган.

“Б.Т.”, “Т.К.” ва тилга олинган бирлашманинг бошқа аъзолари жиноий тил бириктириб мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган акцияларни ўтказмоқчи ва кейинчалик ҳокимятни куч билан босиб олиш бўйича ноқонуний ҳарақатларни қилмоқчи бўлган”, — деб маълум МХДҚ матбуот-хизмати.

“Халқ парламенти”  Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг ўз лавозимидан кетиши тарафдори бўлган. Айни пайтда, ҳаракат етакчиси “Заноза” нашрига берган интервьюсида, унинг ортида “россиялик генераллар” турганини маълум қилган.

Қамоққа олинишга  улар президентни танқид қилган ва 17-май куни митинг уйиштиришни режалаган гўёки муҳолифатчилар аудио ёзувларининг эълон қилиниши сабаб бўлди.

“Дерьмократлар”

Атамбаев ўз навбатида Оналар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда “Халқ парламенти” ҳаракатининг қўлга олинган аъзоларини “дерьмократлар” деб атади.  У мамлакатдаги вазиятни издан чиқариш ҳаракатларини “кескин йўқ қилиш”ни ваъда қилди.

“[…] хал томонидан сайланган давлат раҳбари, Қирғизистон президенти сифатида тўғридан-айтмоқчиман: “Етади! Жонга тегди!” бундан кейин мамлакатдаги вазиятни “силкитиш”га бўлган барча харакатлар энг кескин тарзда йўқ қилинади”, — дея мурожаат қилди Атамбаев муҳолифатчи “Халқ парламенти” аъзоларига.

 

У ўз сўзида, “Халқ парламентига” “хориж генераллари” ёрдам кўрсатаётганини маълум қилди — президент буни “Ватанга хиёнат” дея атади.

“Хориж генераллари халқимизга ҳеч қачон ва ҳеч қандай яхшилик олиб келмаган. Биз буни 1916  йилда Қирғизистон шимоли яшовчиларининг деярли ярми сўйилган ишлардан ҳам биламиз. Биз 2010 йил июнида 400дан ортиқ фуқароларимиз ўлганидан ҳам хориж махсус хизматлари генераллари ишини биламиз. Ва биз “Ганси” авиабазаси ҳамда бизнинг “Манас” аэропорти атрофида порахўрлик ҳамда жазосизликни ҳам яхши эслаймиз”, — деди президент.

Муҳолифатчилар 17 май куни амалдаги ҳукуматга қарши митингга чиқмоқчи эди. Талгарбеков  апрел охирида  “Халқ парламенти”  Бишкек майдонида 20 минг одам йиғмоқчилигини расман маълум қилган эди.

Муаллиф: Эмиль Джуманов