Нурлан Мотуев "террорчилик руҳидаги чақириқлари" учун қўлга олинди

726

Қирғизистоннинг эл-патриоти харакатининг лидери Нурлан Мотуев “Ислом давлатида”ги мужоҳидлар каби яшаш керак” деган сўзи учун Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг ходимлари томонидан қўлга олинди.

“Террорчилик кайфиятидаги ташвиқоти” учун 13 май тунида Қирғизистоннинг Эл-патриоти харакатининг лидери Нурлан Мотуев қўлга олинди.

Бу ҳақда  Kloop.kgга Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МХДК) матбуот котиби Рахат Сулайманов билдирди.

Мотуев “Халқ парламенти”нинг 12 майдаги форумида айтган сўзларидан кейин ушланди. Унда мухолифатчи Қирғизистон “Ислом давлати”даги мужоҳидлардек яшаши кераклини” билдирган.

Бунга қадар Мотуевнинг ўзи халқ олдида Қирғизистонда таъқиқланган “Ислом давлати” террор ташкилотининг ғояларини қўллашини бир қанча бор билдирган.

12 майда МХДКнинг ходимлари томонидан “Хал парламенти”нинг вакиллари Бекболот Талгарбеков, Торобай Колубаев ҳамда Марат Султанов ушланган. Улар ”ҳукуматни куч билан босиб олишга тайёрланган”ликда гумонланишмоқда.

Ўша куниёқ тунда BulBul видеошэринг порталида мухолифатчиларнинг сўзлашувлари экани айтилган аудиоёзувлар пайдо бўлган. Уларда таҳминга кўра Талгарбековнинг ўз суҳбатдошларига аввал президентни, кейин ҳукуматнинг истеъфосига эришишга харакат қилишларини айтаётгани ёзилган.

Муаллиф: Адилет Макенов