“Евронигоҳ”: Ғалабага беш асосий даъвогарлар

735

Йиллик эстрада қўшиқлари танлови "Евронигоҳ" (Евровидение) финали 14 май куни Стокголмда ўтади. Kloop.kg таҳририяти курашда ғалабага даъвогарлик қилаётган қўшиқчилар рўйҳатини тузди.

Йил сайин атрофида бахслар юзага келувчи “Евронигоҳ” мусиқий танлови “кўпдан бери сиёсийлашиб кетти”, деб ҳисоблашади томошабинларнинг бир қисми. Аммо танлов атрофидаги фикрлар ҳилма ҳиллигига қарамай, иштирокчилар-давлатлари ўз ижрочиларини юборишни давом этмоқда.

Бу йилда танловда 43 давлат иштирок этишни истаган бироқ финалга йўлланмани 26 давлатдан келган ижрочилар олди. Уларнинг орасида биринчи икки танлов босқичи ғолиблари, “Катта бешлик” мамлакатлари (Буюк Британия, Германия, Испания, Италия, Франция) ва бу йилнинг мезбон давлати — Швеция бор.

Танлов шартлари бўйича, ижрочилар телетомошабинлар овоз бериши бўйича аниқланади ва унда иштирок этаётган барча давлатлар яшовчилари иштирок этиши мумкин. Kloop.kg таҳририяти букмекерлик ставкалар бўйича биринчи қаторни эгаллаган ва ғалабага даъвогарлик қилаётган фаворитлар бешлигини тақдим этади.

Россия — Сергей Лазарев

Россия номидан бу йилда эстрада қўшиқчиси Сергей Лазарев ўзининг “You Are The Only One” (“Сен — ягонасан”) қўшиғи билан иштирок этади. Лазарев ватанида репертуари асосан инглиз тилидаги қўшиқлардан иборат бўлган машҳур қўшиқчи бўлиб ҳисобланади. Шоу каби кўринишдаги динамик композиция ва чиқишлари билан россиялик ижрочига кўплаб букмекерлик компаниялари ишонч билдиради.

Украинанинг “UA: Первый” канали Бош директори Зураб Аласани сўзларига кўра, Лазаревнинг ғолиб бўлиши Украинанинг кейинги танловда иштирок этишдан бош тортишига олиб келиши мумкин.

Австралия — Дэми Им

Австралиянинг “Евронигоҳ”да “янги” эканига ва фақат иккинчи йил иштирок этаётганига қарамай, у ғолибликка номзодлар гуруҳидан жой олди. Мамлакат номидан Жанубий кореялик қўшиқчи Дэми Им иштирок этмоқда. У “Sound Of Silence” (“Тинчлик овози”) қўшиғини ижро этади. Қўшиқчи  X-Factor талантлар танлови иштирокчиси сифатида машҳур.

Украина — Джамала

Йилнинг энг баҳсли қўшиқчиси украиналик қўшиқчи Джамала (Сусана Джамалидинова) бўлди. Унинг “1944” деб номланган, қирим татарларининг депортацияси тўғрисидаги қўшиғи турли реакцияларни келтириб чиқарди. Россиялик мусиқий танқидчи Артемий Троицкий қўшиқни “сиёсийлаштирилган”, деб атади ва унга йўл қўймасликлари мумкинлигини тахмин қилди. Бироқ танлов ташкилотчилари қўшиқчига финалгача бориш имконини беришди. Букмекерлик ставкалар натижаси бўйича, қўшиқчи томошабинлар овоз бериши бўйича етакчилар учлигига кириши мумкин.

Франция — Амир

Франциядан “Евронигоҳ”га бунгача “Голос” танловининг французча версиясини иштирокчиси бўлган исроиллик-француз қўшиқчиси Амир Хаддад қатнашади. Унинг ўзига тегишли бўлган “J’ai Cherché” (“Мен изладим”) номли қўшиғи Франция радио тўлқинларида янграмоқда ва музика танқилчиларининг айтишича, у “хит” бўлишга эришган. Ғалабага эришиш имконияти юқори деб баҳоланаётганлар рўйхатида Амир ҳозир бешинчи ўринда.

Швеция — Франс

Бу йил мазкур давлат номидан танловга “If I Were Sorry” қўшиғи билан 17 ёшли Франс исмли иштирокчи қатнашади. Қўшиқнинг саҳнадаги ижроси ўзининг соддалиги билан ажралиб туради — бу сафар  Швеция ижрода безаклар билан шоу элементларидан фойдаланмасликка қарор қилган. Унинг  “фаворит”лар сафига киришига айни шу нарса йўл очгандек. Франс ўз ўлкасидаги 11 рақибини ортда қолдириб,”Евронигоҳ”да қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева