Депутатлар президентнинг рефердум белгилаш ҳуқуқини олишни таклиф қилишмоқда

615

Референдум белгилаш ҳуқуқи парламентга ўтказиб берилиши керак, деб ҳисоблашади конституция қонунига ўзгартиришларни таклиф қилган “Онугуу-Прогресс ҳамда Ата Мекен фракцияларининг депутатлари.

“Онугуу-Прогресс” фракциясидан депутатлар Бакит Торобаев билан Тинчтик Шайназаров ҳамда “Ата Мекен” фракциясининг депутатлари Алмамбет Шикмаматов билан Омурбек Текебаев референдумларни ўтказиш ҳуқуқини президентдан олиб парламентга ўтказиб беришни таклиф қилишди.

Улар шунингдек референдум ташаббусини кўтариш учун талаб қилинган сайловчиларнинг сонини 300 мингдан 10 мингга қадар қисқартириш таклифини илгари суришмоқда. “Замон ўзгармоқда, биз яна олдинги ташаббусларни киргизиш билан ўрнимизда қотиб қолмаслигимиз керак”, — деб ёзди 24.kg ахборот агентлиги Торобаевдан иқтибос келтириб.

Қонун лойиҳасига кўра, президент референдум ташаббусини кўтариш ҳуқуқидан ажрайди.

Шикмаматов Kloop.kgга “президент асосий ўйинчи сифатида қолаверишини” айтди.

“Биз қонунни 2010 йилдаги Конституцияга мослаштирмоқдамиз. [Янги версиясига кўра] референдумни  парламент билан сайловчилар кўтара олади. Субъект қатори президент олинди. Бу низомда президент бош ўйинчи бўйича қолади (у референдум ўтказиш тўғрисидаги қонунни маъқуллаб ёки рад қилиши керак бўлади), бироқ референдумни ўзи таклиф қилиб чиқолмайди” , — деди у.

Агар депутатларнинг учдан бири таклифни қўлласа, у ҳолда парламент референдум ўтказиш тўғрисида қонун чиқаради.

Ташаббусчилар реферндумда овоз беришга биометрик маълумотларини топширган фуқароларгагина рухсат беришни таклиф қилишмоқда. Референдумга уруш ва тинчлик, шунингдек Қирғизистон президентининг ваколат ҳуқуқларини муддатидан аввал тўхтатиш ёки узайтириш масалаларини киргизишга изн берилмайди.

Депутатлар парламентнинг бунга қадарги V чақирилишида ҳам “Референдум ҳақидаги” қонунга шу каби ўзгартиришларни киргизишни таклиф қилишган, бироқ у пайтда мазкур таклиф парламент кўпчилиги томонидан қўллов топмаган эди.

Муаллиф: Адилет Макенов