Видео: “Игры престолов” сериалининг саунтреги қирғиз мусиқий асбоблари билан ижро қилинди

703

Zanoza.kg интернет нашри Игры престолов сериалининг асосий музикаси қирғизнинг миллий асбоблари билан ижро қилинган видеосини эълон қилди. У Ордо Сахнафольклор-этнографик театри билан биргаликда тайёрланган.

Сериалнинг саунтрегини қирғиз миллий мусиқий асбоблари билан ижро этилаётганлиги тасвирга олинган видео Zanoza.kg сайтида 13 майда пайдо бўлди.

“Биринчи сериялари чиқиши олдидан хаяжонлар бир оз тиниб қолгандан кейин  Zanoza.kgнинг таҳририяти “Игры престолов”нинг мухлисларига кичикроқ совға қилишга қарор қилди (чунки бу сериални биз ҳам яхши кўрамиз)  Биз бутун дунёга таниқли “Ордо Сахна” фольклор-этнографик театрининг автори Рамин Джавадидан сериалнинг бош музикасини қирғизча усул билан ижро қирлиб беришни илтимос қилдик. Куй миллий мусиқий асбобларнинг товушига бағоятда тўғри келди.”, — деб ёзади нашр.

“Ордо Сахна” шунингдек сериалнинг саунтрегининг ўз версиясига бастакор  Калий Молдобасановнинг “Жайлоодо” қўшиғидан парча қўшган.