Допинг можароси: Қирғизистон курашчининг олимпиададан четлатилишига қарши

872

Бутун жаҳон эркин кураш федерацияси қирғизистонлик курашчи допинг истеъмол қилгани учун Олимпиада ўйинларида иштирок этишга лицензиясидан махрум қилди. Қирғизистон спортнинг олимпиада турлари бўйича Дирекцияси унинг қарорига эътироз билдиради.

2016 йил Рио-де-Жанейрода ўтувчи Олимпиада ўйинларига йўлланма олган қирғиз курашчиси Жанарбек Кенжеевни допинг истеъмол қилгани учун лицензиясини олиб қўйишди. Бу ҳақида Бирлашган дунё кураши расмий сайтида эълон қилинган.

Қирғизистон олимпияда спорт турлари бўйича дирекция раҳбари Толосун Исираиловнинг Kloop.kgнинг мухбирига айтишича, спортчи қонида мелдониум топишган. Унинг айтишича, дирекция  федерация қарорига эътироз билдиради негаки модда қонда бир йилгача сақланиб қолади, уни таъқиқланган моддалар рўйҳатига эса 2016 йилнинг 1 январида киритган.

“Мелдониум – бу куч сарфланганидан кейин кучни тикловчи препарат. Спортчилар уни истеъмол қилишган лекин гап шундаки, уни фақат 2016-йилнинг январида таъқиқлашди, қонда эса у бир йил мобайнида сақланади. Биз ҳозир улар билан ёзишаяпмиз, лекин ҳали жавоб олмадик”, —деди у.

Унинг сўзларига кўра, Бутун жахон эркин кураш федерацияси 11 май куни расмий мактуб юборган, унда уларни лицензияни чақириб олиш тўғрисида ҳабардор қилган.

“Жанарбек Кенжеев сўнгги марта Астонада курашга чиққанда унинг допинг-пробаси ижобий натижа кўрсатган, лекин Бутун жахон эркин кураш федерацияси 25 феврал куни уни олимпиада ўйинларида иштирок этишга руҳсат берилгани тўғрисида расмий мактуб юборган. Бироқ 11 май куни улар лицензия беришдан бош тортилгани тўғрисида қайта мактуб юборишди”, — деди Исираилов Kloop.kgга берган интервьюда.

Кенжеев  лицензияси хиндистонлик спортчи Равиндер Кхатрига берилди. У Остонада бронза медалини олган. Шундай қилиб, қирғиз курашчиларида 3 лицензия қолди. Қирғизистон 2016 йил ёзги олимпиада ўйинларида иштирок этиш учун жами 12 лицензия олганди.

Мелдониумни 2016 йил 1 январида таъқиқланган моддалар рўйҳатига киритишган. Бунга препарат чидамлиликни ошириши ва кўп нагрузкада мушаклар шикастланишини йўқ қилувчи экани тўғрисида гувоҳлик берувчи, немис олимларининг илмий мақоласи сабаб бўлган.

Бутун жахон допинга қарши агентлигининг маълум қилишича, мелдониум организмдан бир неча суткада тўла чиқиб кетади. Бироқ Россия медико-биологик агентстлиги (ФМБА) текширувлари, препарат организмда тахминан ярим йил сақланиб қолишини кўрсатган.

Аввал мелдониум Россия тенисчиси Мария  Шараповада аниқланган. Шундан сўнг, уни турнирларда иштирок ээтишдан четлатишган. Йирик компаниялар эса реклама шартномаларини тўхтатган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева