ЛГБТ ҳимоячилари ва унга қаршилар КТРК эфирида учрашишди

1282

Жамоатчилик телеканали “Ой-ордо” дастури эфирида гомосексуаллар ҳуқуқлари ҳимояси мавзусида муҳокамага ЛГБТ тарафдорлари ва унга қаршиларни таклиф қилди.

ЛГБТ ҳуқуқларига бағишланган “Ой-ордо” дастури Жамоатчилик телеканали (КТРК) орқали 12 май куни кечки дастурида тўғридан-тўғри эфирга узатилди.  Кўрсатув мавзуси “Бағрикенгликми ёки маънавий қадриятларми?”, деб эълон қилинди.

Кўрсатув меҳмони бесоқол эканини яширмаган Максим бўлди.  У “Ой-ордо” эфирида ўзининг “сексуал” йўналишини қандай қилиб тушуниб етгани ва тўқнашаётган кундалик муаммолари тўғрисида айтиб берди.

“Жуда кўп [камситишлар] учрайди, асосан янги компанияларга тушганингда. Шаҳарда катта бўлган ва шаҳарда яшовчи одамларнинг 70 фоизи бунга яҳши муносабатда бўлишади. Албатта ҳамманинг шаҳар ташқарисида яшовчи дўстлари ва қариндошлари бор. Ва шу компанияга кирганингда, танишишни ва гаплашишни бошлайсан, гоҳида улар бунга ёмон ва агрессив тарзда муносабатта бўлишади”, — дейди Максим.

Кўрсатувда ЛГБТ ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатида фаол Сумсарбек Мамиралиев ва  блоггер ҳамда халқаро молиячи Данияр Айтман иштирок этти.

Айтман сўзларига кўра,  ЛГБТ ҳуқуқлари ҳимояси ва бир жинсли иттифоқ тузиш имкониятини фуқароларнинг  ҳуқуқ ва эркинликларини тенг даражада кафолотловчи Қирғизистон Конституцияси таъминлаши керак.

“Агарада Конституцияда, бизда рангидан, динидан, сиёсий кўзқарашларидан ва бошқа нарсалардан хеч ким камситилмаслигии ёзилган бўлса, нега айрим одамлар гуруҳи — гетеросексуаллар — оиъла қуриш, турмуш қуриш ҳуқуқидан фойдаланадию бошқа одамлар гуруҳи —  гомосексуал йўналишдаги одамлар — бундай ҳуқуқдан махрум қилинган? Демак, бу Конституциянинг тўғридан тўғри бузилишидир, негаки улардан  давлат оила қуриш ҳуқуқини тортиб олган”, — деди у.

Кўрсатув ёзуви:

ЛГБТ-фаол Сумсарбек Мамиралиевнинг айтишича, Конституция томонидан гетеросексуаллар ва гомосексуаллар ҳуқуқи бирдай таъминланмаяпти.

“Сиз, биз — гетеросексуаллар — ўз гетеросексуаллигимизни бажармаётганимизни айтиз. Бу нотўғри, яна қандай бажаряпмиз— тўй қиляпмиз, уйланяпмиз. Яхши, майли улар — гомосексуаллар — буни жимгина қилаверишади. Лекин ўтган йили [ЛГБТ] оддий семинар ўтказган, “Қирқ Чўрў” вакиллари эса бостириб киришди, девордан ошиб тушишди — дейди у.

“Маънавий хавфсизлик”

Собиқ депутат Турсунбай Бакир ўғлининг айтишича,  ЛГБТ “қирғиз халқининг илғор ананалари” тушунчасига тўғри келмайди. — унинг сўзларига кўра, давлат “жамоатчилик тинчлиги ва маънавий қадриятлар”ни сақлаш учун фуқаролар ҳуқуқини чеклай олади.

Парламентнинг  V чақирувида Бакир ўғли “но ананавий сексуал йўналишга ижобий муносабатда бўлиш” учун жиноий жавобгарликни кўзда тутувчи қонун лойиҳасига ташаббус кўрсатган. Қонун лойиҳаси парламентнинг уч ўқишидан иккисига юборилган.

“[Қонун лойиҳасида] Ғарб томонидан бизга олиб кирилаётган бу ғоявий курашга ўсиб келаётган авлоб жалб қилинмаслиги учун, маънавий хавфсизлик сабабли ахолининг айрим гуруҳлари фаолиятини чеклаяпмиз”, — деди у.

“Жаны-Муун” ҳаракати фаоли Мавлян Аскарбековга кўра, бунингсиз ҳам ЛГБТ Конституция билан ҳимояланган ва ҳозир “ЛГБТни алоҳида ҳуқуқлар билан ажратиш тенденцияси кетмоқда”.

“Энди бу ерда Данияр Айтман ва Сумсарбек ЛГБТга оила қуришга хуқуқ берилиши тўғрисида гапиришяпти. Тушуняпсизларми… тушуняпсизларми энди улар боқиб олиш, айнан ЛГБТ оиласини қуришга рухсат берувчи қонуннинг қабул қилинишини талаб қилишади. Бу қўшимча ҳуқуқларнинг бўлиниши. Тушуняпсизларими, тенденция кетяпти”, — дейди у.

“Яхши кўрувчи ота-она”

Дискуссиянинг сўнгги гомосексуал жуфтликлар ўз фарзандларига ота-оналари — бир жинсдан эканини қандай тушунтиришига бағишланди.

Мамиралиевнинг айтишича, оила — “ота-она” бўлиши шарт эмас. Унинг фикрича, оилада “икки она, икки ота, бир она ва бола, бир ота ва бола” бўлиши мумкин.

“Агар менинг болам нега ота-онаси вазифасини бажарувчилар нега иккиси ҳам бир [бир жинсли] эканини сўраса, мен, бу бир бирини яхши кўрувчи икки катта одам деб жавоб бераман. […] Бола учун бир адекват, жинсга бўлинмаган, яҳши кўрувчи ота-она бўлиши мухим. Бу она бўлиши мумкин, ота бўлиши мумкин”, — дейди у.

Бакир ўғлининг айтишича, агарда “ватандошларнинг ноананавий йўналиши келиб чиқса, эртага Қирғизистонда жанг бошланади”.

“Бунгача олиб борилмаслигини, аввалгидек яшашни истардим. Уларни ҳеч ким таъқиб қилмаяпти. Майли ўзларининг уйи, квартираларида шуғулланаверишсин. Бироқ бир жинсли никохларни сингдиришаётгани, Қирғизистон Республикасини ҳам ва бутун дунёни ҳам бузилишига олиб келади”, — деди у.

“Гей-ташвиқотини” тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси

ЛГБТ ҳуқуқларини муҳокама қилиш “гей-ташвиқотлар”ни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг парламентда пайдо бўлиши фонида бўлиб ўтти.

“Гейларга қарши қонун лойиҳаси” 2014-йил октябрида кўпчилик овоз билан – 86 овоз берганлардан 79 овоз билан биринчи ўқишда қабул қилинган. 2015-йилнинг июнида иккинчи ўқишда овоз берган 90 депутатнинг 88и унга овоз берган.

Қонун лойиҳасига асосан, “ноананавий сексуал муносабатларга ижобий муносабатларнинг пайдо бўлишига” жиноий жавобгарлик киритилиши кўзда тутилади.

Акт агарда “ноананавий муносабатларга” ижобий муносабат болалар орасида ёки оммавий ахборот воситалари орқали ташкил бўлган бўлса бир йилгача озодликдан махрум этиш жазосини таклиф қилади.

Қонун муаллифлари қарийб бир йил “ноананавий сексуал муносабатларни” аниқлаша олмади ва фақат 2015-йил февралида улар хужжат лойиҳасига тузатишлар киритишди. Унга мувофиқ, улар “бир жинсли одамларнинг сексуал қизиқиши ва улар ўртасидаги сексуал алоқа”ни тушунишади.

“Онугуу-Прогресс” фракцияси депутати шу йил январи ўрталарида, гей ва лесбиянкаларга қарши эмаслиги лекин “гей-ташвиқотига” қарши эканини айтган.

“Мен тақиқлаш учун, қонун учун. Ўзим қонунни яхшилаб ўқиб чиқмадим, лекин агарда у ерда қўпол қоида бузарликлар бўлса, уни иккинчи ўқишга, қайта ишлашга қайтаришади. Ўйлашимча, Жўғўрқу Кенешдаги кўпчилик қонунни қўллайди ва у февраль охиригача қабул қилинади”, — деган эди у январ ўрталарида, бироқ хозир ҳужжат парламент томонидан қабул қилинмади.

Танқид

Қонун лойиҳаси Қирғизистон ичкарисида ҳам ташқарисида ҳам ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари томонидан танқидларни келтириб чиқарди. Human Rights First халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Жанубий ва Марказий Осиё бўйича давлат котиби Ниша Биславга хатида АҚШни қонун қабул қилинмаслиги учун зарурий барча нарсаларни кўришни сўраган.

“Президент Обаманинг ЛГБТ ҳуқуқларини ривожлантиришга тарихий хисса қўшганини ҳисобга олиб, биз сизларни Қирғизистондаги гей-ташвиқотига қарши қонуннинг қабул қилинишини олдини олиш учун барча чораларни кўришга чақирамиз. Қирғизистон ҳозиргача ҳудуддаги энг очиқ ва демократик республикалардан бири бўлган, шу сабабли бу қонун қабул қилинса, бу бошқа давлатлардаги бу каби жараёнларга ҳам акс этишидан ташвишдамиз”, — деб ёзишганди улар.

Human Rights Firstнинг ҳисоблашича, агар қонун қабул қилинча, АҚШ “ўз ташвишини президент алмазбек Атамбаевга айтиш ва уни қонун лойиҳасида вето қўйишга чақириш учун барча дипломати инструментлардан фойдаланиши керак”.

Қирғизистонда ЛГБТ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича “ЛАБРИС” ташкилоти мамлакатда содир бўлаётган заиф гурухлар ҳуқуқларининг бузилишидан ташвиш билдирди.

“Қирғизистон дунёвий давлат бўлиб ҳисобланади.  Биз Конституция ва фуқароларнинг қандайдир белгилари бўйича камситишларсиз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кўзда тутган норматив-ҳуқуқий актларга мувофиқ иш кўришимиз керак”, — дейди ташкилот вакили.

Муаллиф: Эльдияр Арикбаев