Бишкекда “Халқ парламенти”нинг лидери Талгарбеков қўлга олинди

700

Махсус хизматдагилар мухолифат кайфиятидаги “Халқ парламенти” харакатининг мувофиқлаштирувчиси Бекболот Талгарбековни қўлга олишди. Мазкур ташкилот тарафидан режалаштирилган митингга беш кун қолганда қўлга олинди.

Муҳолифатчини қўлга олингани ҳақида фаол Адил Турдукулов 12 майда билдирди.

“Ҳукумат органларининг “Халқ парламенти”нинг лидери Бекболот Талгарбековни, шунингдек мухолиф ташкилотнинг бошқа аъзоларини ушлаб кетганликлари хабар қилинмоқда”, — деб ёзди у “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида.

Турдукуловнинг айтишича,Талгарбековдан ташқари шаҳар судининг собиқ раиси Марат Султанов ҳам қўлга олинган. Фаол қўлга олиш Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг ходимлари тарафидан амалга оширилган деб ҳисоблайди.

“Қўлга олиш ҳозиргина бўлди. Улар МҲДКнинг ходимларига ўхшайди, чунки уларнинг усули [мухолифатчилар] Кадиров билан Асановни қўлга олганларга мос келмоқда”, — деди у Kloop.kgга берган суҳбатида.

Турдукулов муҳолифатчиларнинг ушланишини “бошқача фикрловчиларга босим ўтказиш” деб ҳисоблайди.

“Ҳозирча мен уларнинг қандай асосда ушланганини билмайман, чунки қўлга олишга ҳуқуқий сабаблар йўқ эди — улар ҳозирги ҳукуматни оғдариш бўйича халқ олдида ҳеч қандай баённома қилишмаган. Бу авторитаризм кучайиб, ҳозирги ҳукуматнинг ўз соясидан ҳам қўрқаётганининг белгиси”, — деди Турдукулов.

Видео: Терговчилар муҳолифатчининг уйида:

“Заноза” нашри  Талгарбековга таяниб  ушланганларга ҳукуматни куч билан босиб олиш айби қўйилишини билдирди.

“Айни вақтда мен МХДК ходимларининг автомобилидаман, комитетга кетаяпмиз. Менга ҳеч нарса тушунтиришмади. Уйда аёлим билан болам, яна хонада тинтув олиб бораётган МХДКнинг ўнлаган ходимлари қолишди”, — деган Талгарбеков.

Видео: Журналист Аскер Сакибаева Талгарбековнинг қўлга олиниши ҳақида:

“Ҳукуматни босиб олишга тайёргарлик”

МХДКдан мухолифатчилар “ҳукуматни куч ишлатиб босиб олишга тайёрланишган” деган гумон билан қўлга олишганини билдиришди. Махсус хизматдагиларнинг маълумотига кўри, муҳолифатчилар “давлат хизматидаги шахсларга қарши қурол қўлланишга” тайёрланишган.

“Терговга қадар тўпланган материалларга кўра, мазкур уюмнинг “Б.Т”, “Т.К.” ҳамда бошқа аъзолари жиноятга тил бириктириб, ўлкадаги ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга, шунингдек сўнг хукуматни куч билан босиб олиш бўйича қонунга қарши бўлган фаолиятга йўналтирилган акциялар ўтказишни ният қилишган”, — деб ёзилган идоранинг пресс-релизида.

“Халқ парламенти” бир неча марта Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнини хизматдан кетиши кераклигини таъкидлаб келади. Шунингдек уюм вакиллари “Заноза”га берган интервьюларида уларнинг орқасида “россиялик генераллар”нинг турганини айтишган.

Мухолифатчилар 17 майда ҳозирдаги ҳукуматга қарши митингга чиқишни режалаштирган эди. Талгарбеков апрелнинг сунгида расмий турда “Халқ парламенти” Бишкекдаги майдонга 20 минг кишини олиб чиқиш ниятида эканини билдирган.

Аудиоёзувнинг тарқатилиши

Мухолифатчиларнинг сўзлашуви экани айтилган аудиоёзувлар  BulBul видеопорталида эълон қилинган. Унда Талгарбеков экани таҳмин қилинган ўз суҳбатдошларига президентнинг, ундан кейин ҳукуматнинг истеъфосига эришишга харакат қилаётганликларини билдирмоқда.

“Қирғизистонда муҳим ўзгаришлар бўлади. Ҳукумат алмашади. Мен 20 минг одам олиб чиқаман. 20 минг нима? 350 минг киши чиқади. Биз Атамбаевдан қутулишимиз керак, чунки ундан қутилмасак биз кадрлар сиёсатини ўзгартира олмаймиз”, — деган Талгарбеков.

Шу билан бирга аудиоёзувларда харакат аъзоси Торобай Колубаевнинг ҳам овозига ўхшаган кишининг суҳбати бор. Унда у “Москвадаги дўсти билан” сўзлашиб, унга “бари режа бўйича бўлаётганини” айтган.

“Ҳаммаси тўланди, бари яхши. Кейин биз 12сида нотижорий ташкилотларни чақирамиз, 17сида эса митинг бўлади деб қарор бердик. Унинг устида ишлаймиз”,— деб айтган Колубаев.

Ўз вақтида “Москвадаги дўсти” Колубаевга режалаштирлаётган митингнинг эҳтимолий касофатидан огоҳлантирган.

“Муаммога дуч келсанглар у ердан кейин учиб кетасизлар. Кириб кетиш осон, бироқ чиқиш қийин. Болалар, у ерда майдон бўлади деяпман. У 2005чи, 2010 йилдагидек”, — деган “дўсти”.

Ҳозирча бу сўзлашувларнинг ҳақиқий эканлиги тасдиқланмаган— бу бўйича изоҳ олишга Талгарбеков билан Колубаевнинг ўзларига етишиш имконияти бўлмади.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева