Парламент нотижорий ташкилотлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилмади

763

12 майда депутатларнинг кўпчилик қисми нотижорий ташкилотлар ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилинишига қарши овоз беришди. Ҳужжатни энди ярим йилдан кейингина қайта кўриш мумкин.

Парламент нотижорий ташкилотлар ҳақидаги қонун лойиҳасини учинчи, сўнгги муҳокамада қабул қилмади. Ҳужжатнинг қабул олинишига қарши 65, қўллаб 46 депутат овоз берди.

Социал-демократ Жанар Акаев қонун лойиҳаси муҳокама қиланётганда сўзлаган сўзида агар у қабул қилинса, Қирғизистон имиджига катта зиён кўрсатишини билдирди.

“Кўплаган халқаро ташкилотлар бизга кўрилаётган ҳужжат сабабли безовталикларини билдиришмоқда, чунки улар бизнинг иқтисод тармоғимизнинг ривожланишига ёрдам бериб келишмоқда, биз уларнинг ёрдамига муҳтожмиз. Қонун лойиҳасининг ташаббусчилари Турсунбай Бакир уулу ва Нуркамил Мадалиев бу ёрдамларнинг ўрнини тўлдира олишмайди”, — деди Жанар Акаев.

Унинг партиядоши Галина Скрипкина ҳужжатда “зиён келтирувчи ҳеч нарса” йўқ эканини билдирди.

Парламент регламентига кўра, қабул олинмай қолган қонун лойиҳаси ярим йилдан кейингина қайтадан қаралиши мумкин.

11 майда ҳуқуқ ҳимоячиларининг гуруҳи нотижорий ташкилотлар ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилмаслик талаби билан парламент биноси олдида митинг ўтказишган.

Нотижорий ташкилотлар ҳақидаги қонун лойиҳаси

Унда депутатлар ҳужжатнинг ўзгартирилган версиясини кўриб чиқишди. Қонун лойиҳасидаги  “сиёсий фаолияти” билан шуғулланган хорижий ва қирғиз ташкилотларини, шунингдек чет ўлкалардан молиялаштирилган нотижорий ташкилотларни киргизиш таклиф қилинган “хорижий агент” атамаси олиб ташланган.

Шунингдек қонун лойиҳасининг аввалги версияси нотижорий ташкилотларни Солиқ инспекцияси билан Социал фондга хисобот беришдан ташқари Юстиция министрлигига ҳам қўшимча  ҳисбот бериш мажбуриятини юклаш таклиф қилинган.

Ҳужжатнинг янгиланган версияси айни вақтдаги нотижорий ташкилотлар тўғрисидаги қонунни “хорижий нотижорий ташкилотлар” деган аталиш билан тўлиқлаб, мазкур ташкилотларга йил сайин молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида ўз сайтида ҳисоботларни эълон қилиб туришни таклиф қилади.

Депутатлар бошқа давлат қонунларига кўра Қирғизистоннинг ташқарисида тузилган ҳамда ташкилотчиси давлат органлари бўлмаган тижорий ташкилотларни хорижий деб аташни таклиф қилишган.

Муаллиф: Адилет Макенов