Терговчилар хануз Москвада ўлган қирғизистонлик бўйича жиноий иш қўзғамади

716

Қирғизистонлик Актан Касимов 2 май куни пойтахт кафеларидан биридаги муштлашувдан сўнг Москвада вафот этти. Москва ШИИБ тергов бошқармаси экспертиза натижаларини кутаётгани сабабли ҳануз жиноий иш очмаган.

Қирғизистонлик Актан Касимовнинг Москвада ўлгани тўғрисида 5 май куни маълум бўлди. 23 ёшли сартарош 2 май куни Москвадаги кафе қўриқчиси билан муштлашгандан сўнг вафот этти.

Қирғизистон ИИМнинг расмий вакили Аскат Алиев Kloop.kgга берган интервьюсида, ҳозирча жиноий иш қўзғатилмаганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, тергов бошқармаси суд-тиббий экспертизаси натижаларини кутмоқда.

“Материаллар ҳозир тергов қўмитасида, суд тиббий экспертизаси ҳулосасини кутишаяпти. Ҳулосасиз жиноий очиша олмайди негаки ўлим сабаблари аниқ эмас. Терговда саволлар пайдо бўлган”, — дейди Алиев Kloop.kgга интервьюда.

Марҳум яқинлари, Актан Касимов ксенофобия қурбони бўлган деб ҳисоблашади. Унинг холаси Айзада Абилгазиева “Азаттык» нашрига берган суҳбатида, гумонланувчи хибс қилинмаганини бу эса суднинг адолатли бўлишига шубҳа уйғотаётганини айтди.

ИИМ вакили сўзларига кўра, тергов гумонланувчининг шахсини аниқлаган ва жиноий иш йўқлиги сабабли ташқарига чиқмаслик тўғрисида тилҳат билан қўйиб юборган.

“Гумонланувчини шахси аниқланган, уни сўроқ қилишди. У — кафе (воқеа содир бўлган жой) ҳавфсизлик хизматининг ишчиси, украиналик, миллати татар. Жиноий иш бўлмагани учун уни ҳибс қилишмаяпти, лекин ташқарига чиқмаслик тўғрисида тилҳат билан қўйиб юборишган”, — дейди  Алиев.

Қирғизистонликнинг ўлимига сабаб бўлган мудхиш воқеа 2 май куни Москванинг “Территория” кафесида содир бўлган. Тахминий маълумотларга кўра, икки ёш йигит ва қўриқчи ўртасидаги сўз талаш муштлашга айланган.

Вафот этган Актан Касимов дўстининг маълум қилишича, урушга мехмонлардан “ортиқча хақ олган” кафе официантлари сабаб бўлган.

“Бизни клубдан чиқаришмади, шу сабабли тўлашга тўғри келди. Биз унча олис бўлмаган ерда айланиб юрган эдик, бир қанча вақтдан кейин магазинда икки қўриқчини кўриб қолдик. Улар бизга ёқимсиз сўзларни айтишди, шундан сўнг қўл кўтаришди”, — дейди у “Азаттык”ка берган интервюсида.

Тергов версияси бўйича, кафе ходими ва мижозлар ўртасидаги муштлашув таъқиқланганига қарамай мижозларнинг бино ичида чеккани сабабли келиб чиққан.

“Улар кафеда эрталабгача дам олишган. Улар эрталаб тахминан соат 4да чиқишган, уйга кетмоқчи бўлишган ва кафе ичида сигарет чекишни бошлашган. Россияда бино ичида чекиш таъқиқланган, шу сабабли улар ва қўриқчи ўртасида сўз талаш чиққан ва у урушга айланиб кетган. Қўриқчи уни (Актанни) урган, шундан кейин у ўлган, — дея жавоб берди у.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева

Сурат: Актана Касимованинг ижтимоий тармоғидан