Тюлеев ўзининг айбсизлигини судда исботламоқчи

667

Бишкекнинг собиқ мэри Нариман Тюлеев 47-колонияда қариб тўрт йиллик хибсдан кейин озод этилгач биринчи матбуот-анжуманини ўтказди.  У судда ўзининг айбсизлгини исботламоқчи эканини маълум қилди.

Экс-мэр Нариман Тюлеев судда ўзининг айбсизлигини исботламоқчи. Унинг сўзларига кўра, Хитой автобуслари иши бўйича уни Хитойда ҳам оқлашар эди.

“Мен хануз, мен озодликда бўлганимдан кейин ва менда айбсизлигимга (хужжатли далиллар) борлиги  учун судлашишни давом эттираман деб ҳисоблайман.  КГБ, ТИМ ва Хитой Адлия министрлиги бизнинг хақлигимизни тасдиқлашди. Шунга қарамай мени судлашди, мен ўтирдим ва суд қарорини бажардим”, — деди у.

Тюлеев унинг адвокати Қирғизистон судига фуқаровий арз бераётганини таъкидлади. Бироқ у “адолатга эришолмаса”, халқаро судларга мурожаат қилмоқчи.

“Менга жуда уятли бўлади. Мен, мен учун қирғиз халқидан ниманидур тортиб олишларини истамайман”, — дер экан, у ишни халқаро судгача олиб борилишини истамаслигини қўшимча қилди.

Наримбаев иши тўғрисида

Тюлеевнинг айтишича, у “ўз душманларини кечирган ва ўч олмоқчи эмас” бироқ, қизи Назгул Тюлеевадан пул таъма қилгани учун судланган Данияр Наримбаев билан судлашишни давом эттирмоқчи.

“Наримбаев мен қамоқда ўтирганимда олдимга келди. Лекин у фақат пул тўғрисида ўйлайди. Жаноб Наримбаев жиноий-процессуал кодекснинг барча қоунларини бузмоқда. Менинг отам ўлгани, мен қамоқхонада ўтирганимдан фойдаланаяпти, у ўз шартларини айтган. Лекин мен рози бўлганимда мен аллақачон чиққан бўлардим ва қамоқда ўтирмасдим”, — дейди у.

Тюлеев сўзларига кўра, у Наримбаевдан қизи Назгул Тюлеева берган 50 минг долларни талаб қилмас эди “лекин унинг ака-укалари ўзлари шов-шув кўтаришни бошлаган”.

“Наримбаевга исбот билан қўлга олишмагани ва биринчи инстанция суд қарорида бу пулларни ўзлаштириб олгани тўғрисида айблов йўқлиги унинг омади, у ерда 100$ таъма қилинганлиги тўғрисида сўз боради. Хаджимурат Коркмазов уни дархол сотган. Кейин Наримбаев қизим ўзини тентакликка солволиб судда ўзининг норозилигидан бош тортиши учун менга йўл излашни бошлади. Кейин эса Наримбаевнинг ўзи бу пулларни қайтармоқчи бўлган”, — деди у.

Хозир унинг адвокатлари судга тўсма ариза тайёрлаяпти.

“Мен қизимга пулларни қайтариб беришлари учун арзланаман.  Айниқса ҳозир инқироз пайти”, — деди у.

Президент аппаратининг собиқ раҳбари Данияр Наримбаев 2015-йилнинг 27-ноябрида Тюлеев қизи Назгулдан 200 минг доллар таъма қилгани учун “Қаллоблик” моддаси бўйича судланган.

Авф тўғрисида

Нариман Тюлеев №47 жазони ўташ колониясида “ортиқча ўтирганман” деб ҳисоблайди.

“Русларнинг сўзи бор — “қатл қилиб бўлмайди авф” деган. Агарда мен ишимда вергулни нотўғри қўйишганида мен бу ерда ўтирмас эдим. Менинг авфимни 2,5-3 ой давомида микроскопда кўришди.  Агарда авфни нотўғри кўриб чиққанида бу одамни лавозимидан бўшатишар эди”, — дер экан у, қамоқхонада ортиқча икки ой ўтирганини қўшимча қилди.

Экс-мэр қамоқхона қайтишдан қўрқмаслигини ҳам айтти.

“Энг қўрқинчлиси – бу қамоқхонадаги биринчи икки дақиқа. У ерда ҳам ўз хаёти бор ва мен бундан қўрқмайман. Мен қариндошларим фуқаролик судида хақиқат излагани учун мени қамашмаса керак деб ўйлайман”, — деди у.

Мол-мулк тўғрисида

Нариман Тюлеев давлатга 60 млн сом жарима тўлаганидан сўнг озодликка чиқди. Ундан 14 миллион соми нақд тўланган, қолган 46 миллиони 11 уйнинг давлатга ўтказиб берилиши ҳисобидан тўланган.

“Агар биз ютиб чиқсак [суднинг Тюлеевни айбсиз деб топиши тўғрисида], мен тўлаган пулларимни сўрамайман. Мен ваъда бераман. Биз квартиралар билан тўладик ва бу уйлар ўқитувчи ва бюджетда ишловчиларга кетишини ёздик”, — дейди Тюлеев.

Унинг қўшимча қилишича, унинг қариндошларининг мулки, шу жумладан “Караван” савдо комплекси давлат томонидан мусодара қилинмаган.

“Бу объектлар бўйича суд кетмоқда. Биз охиригача хақиқат юзага чиқишига, ҳамма нарсани суд орқали қайтариб олишга ҳаракат қиламиз”, — дейди  экс-мэр.

Тюлеевнинг айтишича, мулклари конфискация қилинганидан сўнг у пулсиз қолмаган, у ўз капитали миқдорини айтишдан бош тортти.

“Мен қандай қилиб қанча бойлигим борлигини айта оламан? Лекин биз кўчада қолмаймиз, одамлар қандайдир яшаяпти-ку”, — дея таъкидлади у.

Меценатлик тўғрисида

Тюлеев журналистларга Бишкекнинг Жанубий магистралини қуриганини эслатти.

“Жанубий магистралнинг смета баҳоси 236 млн сом, лекин у бепул қурилган. Менинг пулларимга эмас, дўстларим ёрдам беришган”, — дейди у.

Унинг қўшимча қилишича, уни шулар учун қамашган автобусларни ўз пулига олиб келиши мумкин эди.

“Мен бу автобусларни ҳусусий асосда олиб келишим ва тижорат қилишим мумкин эди лекин, биз уларни шаҳарга олиб келиш тўғрисида келишиб олганмиз.  Мен темир йўлда ҳам [2005-йилдан 2008-йилгача Тюлеев “Қирғиз Темир Йўли”нинг Ббош директори бўлган] локомотивларни ҳам бекорга олганман, ҳусусий бизнес қилишим ва пул ишлашим мумкин ҳам эди”, — дея маълум қилди Тюлеев.

Экс-мэр шунингдек ўзи жазони ўтаган 47-қамоқхонани ҳам таъмирлатганнини қўшимча қилди.

“Футбол майдончаси, спортзал қурганман. Мен уларга ёрдам берганим учун хурматга сазовор бўлдим. Юридик масалаларда ҳам ёрдам бердим. Моддий ёрдам бердим.  Мен учрашув хонасини таъмирлатдим, улар учун инсоний шароитларни яраттим. Мени хохшим бўлганида, бошқа қамоқхонага ҳам кўчардим ва у ерда ҳам шароитларни яхшилар эдим”, — деди у.

Сиёсат тўғрисида

Тюлеев  яқин вақтларда сиёсатга қайтишни режаламаётганини қўшимча қилди.

“Президентлик сайловларида мен лойиқ номзодни қўллайман. Мен шаҳар кенгашига даъвогарлик қилишимни вақт кўрсатади. Менга ўзим ва оиламни оёққа қўйиб олишга озгина вақт керак”, — дер экан, у сайловларда “бе эътибор” турмоқчи эмаслигини айтти.

Биринчидан, экс-мэр сўзларига кўра, у соғлигини тартибга солиб олиши керак.

“Мен отамни йўқоттим, ҳозир онам ўрнидан туролмаяпти. Биз у билан бирга овқат еймиз. У қарийб мени қўлимдан овқат ейди, қачонлардир мен уни қўлидан еганман. Агар онам оёққа турса мен уни текширтириш учун ўзим билан Германияга олиб кетаман”, — деди у.

Бишкекнинг экс мэри  Нариман Тюлеев  авф билан 7-май куни озод этилди.  Жами бўлиб қамоқхонада 3 йил 11 ой вақт ўтказди. 2013-йил 29-июлида Тюлеев Хитойдан автобус сотиб олишда порахўрлик учун 11 йилга озодликдан махрум этилган эди.

Муаллифлар: Адилет Макенов, Айжамал Мураталиева