“Мегаком” сотилиши бир ойга узайтирилди

671

Давлат мулкини бошқариш фонди (ДМБФ)  “Мегаком” уяли алоқа операторини сотиб олишга ариза беришни 15 июнгача узайтирди. Бундай қарорни у, 11 майга белгиланган аукцион харидорлар йўқлиги учун бўлмай қолганидан сўнг қабул қилди.

“Альфа Телеком” компанияси (“Мегаком” уяли алоқа оператори)ни сотиб олишга ариза бериш муддатини 15 июнгача узайтиришди. Бу ҳақида Давлат мулкини бошқариш бўйича фонд вакиллари расман маълум қилишди.

“Объектнинг стратегик аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда,  потенциал инвесторларга ҳужжатларни ўрганиш ҳамда ҳусусийлаштирилаётган объектни кўриб чиқишга вақт бериш мақсадида, идоралараро комиссия маслаҳати асосида “Альфа Телеком” ёпиқ ҳиссадорлик жамиятининг 100 фоиз давлат пакетларини амалга ошириш бўйича аукционда иштирок этишга ариза бериш муддати 2016-йилнинг 15-июнигача узайтирилди”, — дейилади аризада.

“Мегаком”нинг сотилиши бўйича аукцион 11-майга белгиланган эди, инвесторлардан биронтаси ҳам сотиб олишга ариза бермагани сабабли бўлмади.

Компания сотилишини ДМБФ биринчи марта қолдираётгани йўқ. Аввалроқ фон ариза олиш муддатини май байрамлари сабабли узайтирганди.

“Альфа Телеком” (“Мегаком” уяли алоқа оператори) компаниясини давлат 2016-йил давлат объектларини ҳусусийлаштириш дастури доирасида сотувга қўйганди.

ДМБФ вакилларининг Kloop.kgга тушунтиришича, оператор  бошқа уяли алоқа операторлари билан “рақобат қилолмайди”, унинг ҳусусий қўлларга ўтиши эса компанияга ўз тараққиётига пул қўйиш имкониятини беради.

«Мегаком» — уч миллиондан ортиқ абонентларга хизмат кўрсатувчи ва деярли Қирғизистоннинг бутун ҳудудини эгалловчи уч уяли алоқа операторларидан биридир.

Ernst&Young аудиторлик-консалтинг компанияси баҳолашича, “Мегаком”нинг бошланиш нархи  19 млрд сомни ташкил қилади (300 млн АҚШ доллари). Бироқ аукцион шартлари бўйича, энг юқори нархни таклиф қилган томон сотиб олган деб эълон қилинади.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева