ФХМ автомобили “давлат дирекциясидаги тадбир” сабабли 132 км соат тезликда ҳаракатланган

689

Йўл ҳаракатини назоратинг фаоли Айбек Баратов Бишкекнинг Манас проспекти бўйлаб соатига 132 км тезликда кетаётган, давлат рақами 0002 MES машина суратини эълон қилди. ФХМнинг изоҳлашича, хайдовчи давлат дирекциясидаги тадбир сабабли тезликни оширган.

Фавқулотда Ҳолатлар министрлиги (ФХМ) машинаси йўл қоидасини бузаётгани акс этган суратни 11 май куни йўл харакати фаоли Айбек Баратов эълон қилди.

“ФХ министри ўринбосарининг машинаси Манас проспектида тепадан пастга қараб, йўл қоидаларини бузиб ва “ГАИ” талабига бўйсунмай кетмоқда. У ерда эса болалар мактабдан кетаяпти...”, — деб ёзади у ўзининг “Фейсбук”даги саҳифасида.

Баратов сўзларига кўра, давлат рақами 0002 MES  бўлган автомобил Манас проспекти бўйлаб 132 километр соат тезликда юрган. Бу соат кечки 16:37да, фаол кўчадан ўз машинасида чиқаётганида бўлган.

“Мен кўчадан чиқаётгандим, шунда менга жуда яқин масофадан “мерсадес” катта тезликда ўтиб кетди. Агар мен ярим сонияга чалғиб қолганимда у аврия қилар эди. Ўзи ҳам ўларди мен ҳам жароҳатланардим”, — дейди Баратов.

MES-111

Унинг Kloop.kgга айтишича, у потрул милициясига мурожаат қилган ва улар машинани тўхтатишга ҳаракат қилишган. Улар ўз навбатида қоида бузарликни рўйҳатга олишган ва машина министр ўринбосарига тегишли эканини айтишган.

“Йўл патрул хизмати ходимлари уни тўхтатишга ҳаракат қилишди, лекин у бўйсунмади. Мен улар олдига келиб у ўзини нега бундай тутаётганини сўраганимда, улар у кун бўйи бўйсинмай юраётганини айтишди. Улар 0002 машинаси — бу министр ўринбосарининг машинаси бўлиши мумкинлигини айтишди”, — дейди Баратов.

“Вақтида олиб келиш буюрилган”

Фавқулотда ҳолатлар министрлиги матбуот-котиби Элмира Шерипова Kloop.kgга, қоида бузарлик тўғрисида ҳеч нарса билмаслигини айтди. Бироқ кейинроқ 24.kg ахборот агентлигига тезликнинг оширилиши резиденциядаги тадбир билан боғлиқлигини айтган.

“Бизда бугун Халқаро фуқаровий мудофа ташкилотини Ижочи кенгашининг сессияси бўлиб ўтмоқда. Хайдовчи делегация раҳбарларини мехмонхонадан мехмонхонага олиб бораяпти. Бизда машиналар етишмаяпти ва унга ўз вақтида мехмонларни етказиш топширилган. Тадбир Давлат резиденциясида ўтаяпти. Шу сабабли у тезликни оширган”, — деди Шерипова.

Расмий баёнотда матбуот-котиби, идора хизмат терговини ўтказаётгани, автомобил хайдовчиси эса вақтинчалик лавозимидан четлатилганини маълум қилган.

Патруль милицияси Бош бошқармаси матбуот-хизмати вакили  Тилек Оторовнинг Kloop.kgга айтишича, хайдовчига маъмурий жарима солиниши мумкин.

“Тезликни оширгани учун хайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилади, министрлик эса сўнгра ўз хайдовчисига нисбатан чора кўриши мумкин”, — дея жавоб берди Оторов.

Баратов фикрича, йўлда бундай ҳолатларга “йўл қўйиб бўлмайди”, асосан ФХМ ходимлари учун.

“У фавқулотда ҳолатлар пайдо қилаётган бўлади. Мен, одамлар ўзлари хаос ва тартибсизлик келтириб чиқариш эмас , тартиб ва хавфсизликни назорат қилиши керак бўлган хизмат ходимлари ўзларини қандай тутаётганини кўришлари керак деб ҳисоблайман”, — дея сўзларини якунлайди фаол.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева

Фото: Айбек Баратов