Нотижорий ташкилотлар ҳақидаги қонун лойиҳасига қарши ҳуқуқ ҳимоячилари парламент олдида митингга чиқишди

691

Ҳуқуқ ҳимоячилари нотижорий ташкилотлар ҳақида қонун лойиҳасини қабул қилинишига қарши парламент биносининг олдига митинга чиқишди. Улар қонун нотижорий ташкилотларга нисбатан таҳқир деб ҳисоблашмоқда.

11 майда ўтган митинг давомида 10дан ошиқ ҳуқуқ ҳимоячиси Нотижорий ташкилотлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини учинич ўқишда қабул олишни талаб қилишди.

Митинг иштирокчилари “Уюшмасларнинг эркинлиги учун” ҳамда “Қонун лойиҳаси демократик давлат имиджини бузади” деган ёзувларни кўтариб парламент билан президентнинг маъмурияти жойлашган. Оқ уйнинг олдида норозилик акциясига чиқишди.

“Бир Дуйно Кыргызстан” ҳуқуқни  ҳимоя қилиш ташкилотининг директори Толекан Исмаилова қонун лойиҳасини “камситувчи ва инсонга қарши келувчи қонун лойиҳаси” деб ҳисоблайди. .

“Депутатлар гуруҳи бу қонун лойиҳасини қабул олинишини тезлата бошлаганда биз бунда шу каби қонун лойиҳаларининг бошқа ўлкаларда ҳам бўлишини истаган ЕОИИдаги каби Кремлнинг қўли борлигини тушунганмиз”, — деб билдирди у.

Ҳуқуқ ҳимоячи уларнинг талабларига қарамай қонуннинг лойиҳаси “қонун бузарликлар” билан парламентнинг умумий муҳокамасига жўнатилганини қўшимча қилди.

Исмаилова ҳужжатнинг маъқулланишига қарши бўлган қомусий қонунлар бўйича парламент комитетининг аъзоси Чолпон Жакупованинг сўзларини мисол қилиб келтиради.

“Бундай қонун лойиҳасини қабул қилиб нима фойда топишади? Маъмурий кодексда, Жиноят кодексида, Солиқ кодексида ҳамда Социал фондда мавжуд моддаларни қайталашнинг нима ҳожати бор?”, — деди у Жакупованинг сўзларини қайталаб.

Ҳуқуқ ҳимоячи қонун “танланиш ҳусусиятига эга бўлади” деб ҳисоблайди. У уни парламентда муҳокама қилинишини “фаол фуқароларга қарши ҳужум” деб атади.

“Дискриминация коррупция фактларини ўрганиб, порахўрликка қарши курашган ва палармент назоратини амалга ошираётган нотижорий ташкилотларга тегишли. Уларга [депутатларга] бу ёқмайди, шунинг учун улар қонунни қабул килишга қарор беришди”, — деди у.

Парламентдаги конституция қонунлари бўйича комитетнинг раисаси, депутат Галина Скрипкина 10 майда қонунн лойиҳасида “салбий ҳеч нарса” йўқ эканини билдирган.

“Нотижорий уюмларнинг расмий сайтларида ҳисоботларини эълон қилиб туришида ҳеч бир ёмон нарса йўқ. Бўлганда ҳам бари ҳисоботни давлат қонунлари бўйича беришга масъул.”, — деб ёзган 24.kg ахборот агентлиги Скрипкинанинг сўзларини.

Депутат Айнуру Алтибаева ҳам қонун лойиҳасини қабул қилинишини қўллаган.

“Комитетдан кейин қонун лойиҳасининг мазмуни ўзгариб, унда мен қўллаган ерларигина қолди, аниқроқ айтганда, шаффофлик бўлиши керак”, — деган у.

Нотижорий ташкилотлар бўйича қонун лойиҳаси

Нотижорий ташкилотлар бўйича қонун лойиҳаси парламентнинг 12 майдаги ялпи йиғинида учинчи муҳокамада кўрилади.

Ундла депутатлар ҳужжатнинг ўзгартирилган версиясини кўришади. Қонун лойиҳасидагии “сиёсий фаолияти” билан шуғулланган хорижий ва қирғиз ташкилотларини, шунингдек чет ўлкалардан молиялаштирилган нотижорий ташкилотларни киргизиш таклиф қилинган “хорижий агент” атамаси чиқариб ташланган.

Шунингдек қонун лойиҳасининг аввалги версияси нотижорий ташкилотларни Солиқ инспекцияси билан Социал фондга хисобот беришдан ташқари Юстиция министрлигига ҳам қўшимча  ҳисбот бериш мажбуриятини юклаш таклиф қилинган.

Ҳужжатнинг янгиланган версияси айни вақтдаги нотижорий ташкилотлар тўғрисидаги қонунни “хорижий нотижорий ташкилотлар” деган аталиш билан тўлиқлаб, мазкур ташкилотларга йил сайин молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида ўз сайтида ҳисоботларни эълон қилиб туришни таклиф қилади.

Депутатлар бошқа давлат қонунларига кўра Қирғизистоннинг ташқарисида тузилган ҳамда ташкилотчиси давлат органлари бўлмаган тижорий ташкилотларни хорижий деб аташни таклиф қилишмоқда..

Ташкилотлар ўзларининг йиллик хисоботларида қуйидаги маълумотларни кўрсатишлари керак бўлади:

  • ташкилотнинг молия-хўжалик фаолияти ҳақида;
  • унинг моддий маблағларини ҳамда мулкларининг манбаси тўғрисида;
  • ташкилотнинг штатининг сони ҳамда раҳбарияти тўғрисида;
  • ташкилотнинг мулклари билан молия ресурсларининг фойдаланиши тўғрисида.

Муаллифлар: Адилет Макенов, Александра Ли