Президент Райимберди Дуйшенбиевни Қуролли кучлар Бош штаби раҳбари лавозимига тайинлади. Аввалги раҳбар харбийлар орасидаги бир қатор можаролардан сўнг лавозимидан бўшатилди.
Қуролли кучларнинг Бош штаби раҳбари этиб аввал Давлат чегара хизмати раҳбари лавозимида ишлаган Райимберди Дуйшенбиев тайинланди. Бу ҳақида 11 май куни президент матбуот-хизмати маълум қилди.
Президент Алмазбек Атамбаев сўнгги ой давомида харбийлар орасида содир бўлган қатор можаролардан кейин Бош штабнинг аввалги раҳбари Жанибек Капаровни лавозимидан четлатти.
Харбийлар ўртасидаги сўнгги можаро 10 май куни бўлган. Ўшанда Жалолободддаги№30670 харбий қисм аскари пичоқ билан жароҳатланган. Аскарлар ўртасида уришга айланиб кетган сўз талаш бўлгани маълум қилинган.
Яна бир низо 6 май куни кузатилган— Қуролли кучлар Харбий институти курсантларидан бири ўз ўзини ўлдирган. Милиция маълумотига кўра, у уйга қайтганидан сўнг ўзини осиб қўйган.
Май бошларида Жалолободда харбийлар ўртасида муштлаш чиққан, натижада №718 харбий қисмнинг тезкор хизмати аскари вафот этган.
Харбий қисмлардаги оғир натижалари билан бўлган можаролар серияси мудофа ишлари бўйича Давлат қўмитаси раҳбарияти томонидан ўтказилаётган хизмат терговига сабаб бўлди. Прокуратура ҳар бир ҳолат бўйича жиноий иш очган.
“Қилим шами” ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази аввалроқ сўнгги тўрт йилда армияда 60 нафар харбий вафот этгани, улардан кўпчилиги ўз-ўзини ўлдирганини маълум қилганди.
Муаллиф: Айжамал Мураталиева