Қоғоз ва ёғочдан лампалар — қирғиз дизайнери Прагада ўтказилган кўргазмадаги ўз ишлари тўғрисида

716

Қирғиз архитектори ва дизайнери Салтанат Керезова 2-чидан 8-майгача Прагада ўтказилган дизайнерлар ҳафталигида ўз ишларини намойиш қилди. У Марказий Осиёдан борган ягона иштирокчи бўлди.

Қирғизистонлик дизайнер Салтанат Керезова  2-чидан 8-майгача Прагада ўтказилган дизайнерлар ҳафталигида ўз ишларини намойиш қилди. Кўргазма интерьер жихозларига мутахассислаштирилган ва Керезова ёғоч ҳамда қоғоздан қилинган ўз лампаларини намойиш қилди.

Ҳаракат. Фикр эркинлиги. Харакат эркинлиги.Хаёт эркинлиги.

Ҳаракат. Фикр эркинлиги. Харакат эркинлиги.Хаёт эркинлиги.

“Мен одамлар дарҳол бу нарсани олишлари учун функционал ва фойдали бирон нарса қилишни истадим. Мен лампалар дизайнини ишлаб чиқдим ва кейин уларни сув билан кесишган ҳамда чиорқлар ўрнатишган устахонага бердим”, — дея айтиб берди у Kloop.kgга берган сухбатида.

Керезова сўзларига кўра, унинг нарсаларини кўпи ўзида табиат ва архитектурани  мужассамлаштирган бионика услубида бажарилган. Келажакда  дизайнер ўз ишларига миллий асоссосларни қўшмоқчи ва бутун дунёга қирғиз тоғлари ва Иссиқ Кўл кўли тўғрисида айтиб бермоқчи.

Ўз ишларида у ҳозирча фақат ёғоч ва қоғоздан фойдаланади, лекин келажакда бошқа материаллардан ҳам интерьер жихозларини қилишни режалаштиряпти.

“Мен ўзимни индустриал  дизайнер сифатида кўраман. Менда интерьернинг кўп жихозлари режалаштирилган: соатлар, вазалар, токчалар, стул  столлар. Тош, ойна, войлок каби материаллар билан ишлашни хохлардим. Менда темирдан бўлувчи конструкцияларнинг чизмаси бор”, — дейди у.

Дизайн хафталиги жюрилари Керезова ишларини дархол қабул қилишмаган — у 2015-йилда ариза берган лекин, танловдан ўтмаган. Бу йили у тадбирда иштирок этишга ва 2017-йил майида бўлиб ўтувчи бошқа тадбирга таклифнома олишга муваффақ бўлган.  Дизайнер сўзларига кўра,  унинг айрим жихозларини ташриф буюрувчилар ўша ердаёқ харид қилишган.

Триптих Пропилея — портика ва колоннадага асосланган асосий фойда. Архитектура ансамблидаги асосий  элемент. 
Триптих Пропилея — портика ва колоннадага асосланган асосий фойда. Архитектура ансамблидаги асосий  элемент.

Керезованинг Kloop.kgга айтишича, унда 15 давлатдан 93 дизайнер иштирок этгани сабабли у учун халқаро даражадаги илк кўргазма бўлган. Асосан улар европа мамлакатларидан келган дизайнерлар бўлган ва Салтанат Керезова  фақат Қирғизистондангига эмас, балки бутун Марказий Осиёдан борган ягона иштирокчи бўлган.

“Мен ўз ишларим кўргазмасини Бишкекда ўтказганман, лекин бу ерда бошқача даража эди. Албатта мен ташвишланганман негаки нафақат ўз ишларимни намойиш қилиш бўлган. Ҳар бир дизайнер ташкилий ишларини ҳал қилиши ва у ўз бурчагини қандай жихозлашини ўйлаши керак эди. Кўргазмадан аввал мен 2-3 соатдангина ухлаганман, негаки вақт етмаган”, — дейди у.

Ginger и Fred — буюм  концепцияси Прагадаги “Рақсга тушаётган уй” биноси образи бўйича қилинган..
Ginger и Fred — буюм  концепцияси Прагадаги “Рақсга тушаётган уй” биноси образи бўйича қилинган..

Прагадаги дизайнерлар хафталигига саккиз мингдан зиёд одам ташриф буюрган. Уларнинг орасидан Чехияда истиқомат қилаётган қирғизистонликлар ҳам бор эди.

“Чехияда қирғизистонлик оз,  200 одам. Лекин уларнинг барчаси бир бирига ёрдам беришади, ишлашади. Биз узоқда бўлишимизга қарамай бир-биримизни қўллашга ҳаракат қилишимиз яҳши”, — дейди дизайнер.

Керезова дизайн ҳафталигида иштирок этиш унга ҳамкасблари билан танишишга ёрдам бергани ва ўз ижоди билан ўртоқлашиши имконини берганини тан олади.

Энди у Германия, Италия ва Европанинг бошқа давлатларидаги шу каби тадбирларда иштирок этади. Яқин кунларда Салтанат Керезова  Прагадаги Техник универститетида магистратурада ўқишни якунлашни режаламоқда.

Буюм қоғоздан қилинган ва Jianzhi услубида кесилган (хитойча кесилиш, Хитойдаги халқ санъати)
Буюм қоғоздан қилинган ва Jianzhi услубида кесилган (хитойча кесилиш, Хитойдаги халқ санъати)

Муаллиф: Айжамал Мураталиева

Сурат: Салтанат Керезова иши