АҚШ: Торнадо сабаб Оклахома ҳукумати фавқулотда ҳолат киргизди

745

 Американинг Охлакома штатидаги торнадодан камида икки киши халок бўлди. Табиий фалокат маҳаллий аҳолиларнинг уйларига зиён келтирди. Бу сабабдан штаб ҳукумати фавқулотда ҳолат эълон қилди.

Американинг Оклахома штатитининг ҳукумати 9 майда бошланган ҳавфли торнадолар боис фавқулотда ҳолат киргизди.

“Мен 15 округнинг ҳудудида фавқулотда ҳолат эълон қилдим. Бундай қадамга торнадо, тўфон ва ёмғирли қаттиқ шамол боис бормоқдаман”,— деб билдирди Оклахоманинг губернатори Мэри Фоллин.

Америка ОАВларининг маълумотлари бўйича, табиий фалокат штатнинг жанубидаги уй-жойларни вайрон қилиб, камида икки кишининг умрига зомин бўлди. Маҳаллий ҳукумат вакиллари қурбонларнинг сони ўсиши мумкинлигини билдиришди.

Reuters агентлиги торнадо қаттиқ дўл билан аралашганини, қаттиқ шамол эса кўплаган дарахтларни қулатганини ёзди. Таҳминий маълумотлар бўйича, шамолнинг тезлиги соатига 256, 5 км.га етган.

Метеорологлар торнадога учраган объектлар “ўлим хавфини” туғдириши мумкин бўлгани сабабдан, штат аҳолисни пана ерларга яшириниш тавсия қилинмоқда. Улар шунингдек табиий фалокат Айова ҳамда Небраска штатларига ҳам етиши мумкинлигидан огоҳлантиришди.

Ҳозирда фалокат ҳудудида қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Қутқарув хизмати халққа ёрдам кўрсатмоқда.

Уч кун аввал торнадо Колорадо штати яшовчиларини хавфсиратган. Унинг натижасида биноларга зиён тегиб, электр узатиш линиялари узилган. Таҳминан у вақтда беш киши жароҳатланган.

Торнадо (қуюн) бу — ғоят кучли довулдир. У кўтарилишидан олдин кўкда шар-шар (воронка) шаклидаги ва ёмғирли булут пайдо бўлади. Шар -Шарли булут остки қисмининг диаметри атиги юз метрча бўлсада, у йўлида учраган барча тўсиқларни вайрон қилувчи ғоят даҳшатли қудратга эгадир.Бундай қуюнларнинг энг кўп сони АҚШда рўйхатга олинган.

Тарихдаги энг йирик торнадо Оклахома штатида бўлган, унда унинг диаметри уч километрга етиб, шамолнинг тезлиги соатига 322 чақиримни ташкил қилган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева