“Фуқаровий ёрдам” қўмитаси Россиядаги муҳожирлар вазиятлари тўғрисида хисобот эълон қилди. Ҳужжатда муҳожирлар “кичик қонунбузарлик” учун ҳам мамлакатдан чиқариб юборилаётгани ва уларни адолатли судлов ҳуқуқидан маҳрум этилаётгани айтилади.
“Россиядан маъмурий чиқариб юбориш: суд терговими ёки оммавий хайдашми?”, деб номлаган ҳисоботни мажбурий кўчиб келувчилар ва муҳожирларга ёрдам бериш билан шуғулланувчи “Фуқаровий ёрдам” қўмитаси эълон қилди.
Ҳужжатга асосан, сўнгги йилларда Россияда муҳожирларни “кичик қонунбузарликлар” учун мамлакатдан чиқариб юбориб адолатли судлов ҳуқуқидан махрум қилишаяпти. Қўмита маълумотига кўра, бу мухожирларга қонунбузарлик учун жазони кучайтирувчи янги миграция қонунчилиги доирасида қилинмоқда.
“Миграцион қонунчиликни қийинлаштириш кўринишларидан бири бўлиб, ҳориж фуқаролари учун Россия Федерацияси ҳудудида яшаш ва ишлаш тартибига оид кўплаб қоидаларнинг бузилишига маъмурий чиқариб юборишнинг киритилиши бўлди”, — деб ёзилади ҳисоботда.
Ҳисобот муаллифи, таҳлилчи Константин Троцкий қонунбузарлар маъмурия қонунбузарлик учун жарима тўлай олиши мумкин бўлган аввалги қонунчиликдан бўлимларни мисол келтиради. Унинг фикрича, қонуннинг қийинлаштирилиши — бу муҳожирларни чиқариб юборилишини қонунийлаштириш усулидир.
Ҳисобот маълумотига кўра, фақат сўнгги уч йилда Россия судлари ҳориж фуқароларини маъмурий қоида бузарлик учун мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида 500 мингдан ортиқ ҳукм чиқарган. Уларнинг сони йилдан йилга ортмоқда.
Қўмитанинг таъкидлашича, муҳожирларнинг суд ишлари вазиятни ҳисобга олмаган ҳолда кўриб чиқилмоқда, қонунбузарларга эса уларнинг ҳуқуқлари тушунтирилмаяпти. Суд мажлисларидан бирида кузатувчи судя ишни кўриб чиқишга уч дақиқадан ортиқ вақт сарфламаганини кузатган.
“Кузатиш натижасида бир ишни кўриб чиқишга қарор ўқиб эштирилиши билан (агар шундай бўлса) ўртача ҳисобда 2 минут 45 дақиқа вақт кетиши кузатилди”, — дейилади ҳисоботда.
Қўмита вакиллари суд мажлисига таржимонларнинг таклиф қилинмаслигини жиддий қонунбузарлик деб ҳисоблашади.
“Суд мажлислари умуман бўлмаган, маъмурий жавобгарликка тортилган хориж фуқароларига фақат тайёр суд қарорининг нусҳаси олиб чиқилган ҳолатлар кузатилди”, — деб ёзади қўмита.
Ташкилот ўз ҳисоботида шунингдек Россия шаҳарларида миллатчилар томонидан ўткизилаёдган “рейдлар” тўғрисида ҳам маълумот берган. Хисобот муаллифи фикрича, “ксенофобия харакатлари” муҳожирланинг мамлакатга келиши билан боғлиқ муаммоларни ҳам намойиш қилмоқда.
“Фуқаровий кўмак” қўмитаси — қочқинлар ва мажбуран кўчиб келганларга кўмак кўрсатиш ҳудудий жамоатчилик ташкилоти
Қўмита вакиллари 1990-йилдан буён муҳожирларга маслаҳат беради ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатади. Ташкилот шунингдек Россия ҳудудида муҳожирлар ҳуқуқини бузувчи норматив ҳужжатлар ман қилинишига ҳам эришмоқда.
Муаллиф: Айжамал Мураталиева